Пойтахтимизда миллий эстрада санъатимиз асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкалининг барпо этилиши юртимиз маданий ҳаётида ўзига хос воқелик бўлди.

Ботир Зокиров ва бугунги қўшиқчилик санъати, ўлмас асарлар мезони, “Овоз” лойиҳаси, сулола ёш вакилларининг санъатдаги ҳозирги ўрни тўғрисида устоз хонанда, Ўзбекистон халқ артисти, “Ялла” ансамблининг бадиий раҳбари Фаррух Зокиров билан суҳбатлашдик.

–  Шу кунларда бутун халқимиз, айниқса Зокировлар сулоласи вакилларининг қалби чексиз қувончга, фахрга тўлди. Буни шунчаки ифодалаш жуда қийин. Санъатсевар халқимиз учун катта байрам бўлди.   Акам раҳматлининг пок руҳлари шод бўлмоқда. Ўзбекистоннинг пойтахти, Тошкентнинг қоқ марказида Ботир акамга атаб ҳайкал бунёд этилди. Унинг ёнида Ўзбекистон давлат консерваторияси, сал ўтганда эса Миллий эстрада санъати институтининг муҳташам биноси кўрк тўкиб турибди.

Ботир Зокиров миллий эстрада санъатимизга асос яратиб кетдилар. Унинг илдизларини, тамал тошини қўйдилар. Қандайдир сабаблар билан бир муддат бу илдизлар парваришсиз қолган эди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бу илдизларга қайтадан меҳр, эътибор, парвариш кўрсатилдики, улар улкан дарахтларга айланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада институти ташкил этилишида ҳам яққол намоён бўлмоқда. 

–Эстрада санъати ҳақида фикрларингиз қандай?

–Илгари эстрада енгил санъат ҳисобланарди. Бундай институтнинг барпо этилиши ҳали тарихда бўлмаган. Аслида эстрада жуда масъулиятли, мураккаб, жиддий санъат. Унинг аудиторияси жуда кенг. Саҳна – муқаддас. Томошабинларга тақдим этиладиган қўшиқларга ҳам катта масъулият билан ёндошиш керак. Биз бу мактабни сулоламиз катталаридан – дадамиз Карим Зокирийдан, онажонимиз Шоҳиста аядан кўрдик. Ботир ака ёшлар эстрадани енгил йўналиш деб ўйлашади, дея кўп айтардилар. Ёш эканманми, бастакор сифатида ёзган мусиқаларимни Ботир акамга кўрсатардим. Лекин улар ёзганларимни ҳали хом эканини айтардилар. 1974 йили бир мусиқам акамга маъқул келиб, шуни қўшиқ қилиб айтсам майлими, деб мендан сўрадилар. Бу “Мажнунтол” қўшиғи эди. Ҳазиллашиб ўйлаб кўраман, деб жавоб қайтарибман... Бу гапларни нима учун айтаяпман? Бошимиздан нималар ўтмади?!

Кейинги етти йил ичида санъатнинг барча йўналишларида катта эътиборни, жонкуярликни, меҳрни кузатиш мумкин. Ўзимни бахтиёр инсон деб биламан. Бу ижодий жараёнга ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қилмоқдаман. Ҳозирда Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада институтида профессор сифатида ёшларга сабоқ бермоқдаман. Бу олийгоҳнинг талабалари Ботир Зокиров бошлаган санъатнинг давомчиларидир. Санъаткор хотирасига ҳайкал ўрнатилгани сулоламизнинг, бутун Ўзбекистоннинг байрамига айланди. Давлатимиз раҳбарининг қанча-қанча ташвишлардан ортиб, шу эзгу ишга ташаббускор бўлганлари санъатимизга юксак эътиборнинг намунасидир. Ёшлар ўз боболарини, аждодларини билиши керак. Эстрада санъатининг илдизлари жуда бақувват. Бу илдизлар томоша санъати, майдон санъати, бахшичилик санъатига асосланади.   

–  Ботир ака оғир хасталикларига қарамай, санъат йўлини танлаган эканлар...

–    Дарҳақиқат, Ботир акам ёшликдан оғир касалликка учрадилар. Лекин улар дардлари ҳақида ҳеч қачон гапирмаганлар. “Куйламоқ яшамоқдир” деган шиор Ботир акамга тегишли эди. Ҳаётни севадиган, халқпарвар, ватанпарвар инсон эдилар. Мактабларда, тўгаракларда кўп қўшиқ айтардилар. Лекин катта саҳнада расман “Ўзбекистон – нурли бўстон” қўшиғини илк қўшиқ тарзида ижро этганлар. Уларнинг энг сўнгги куйлаганлари – катта саҳнадаги тантанали концертга “Тез ёрдам” машинасида бориб ижро этган қўшиқлари ҳам “Ўлкам, омон бўл!” деб номланган. Демоқчиманки, Ботир акамнинг катта саҳнадаги илк  қўшиғи ҳам, энг сўнгги қўшиғи ҳам Ватан ҳақида эди. 

–Ботир Зокиров асос солган мюзил-холл (Music Hall) ҳақида ҳам сўзлаб берсангиз.

–  Ўз даврида театр, рақс ва мусиқани ўзида мужассам этган ўзига хос мусиқий томоша – Music Hall Москва, Ленинград каби шаҳарларда жуда ривожланган эди. 70-йилларнинг ўрталарида Ботир акам ушбу завқли томошаларни Тошкентда ҳам ташкил этиш ғоясини  илгари сурдилар. Яхши режиссёрлар жалб этилди. Аввалига Тошкентда мусиқа зали ташкил этишга ленинградликлар  истеҳзо билан қараган эди. Лекин Ботир акам ўз ғояларини рўёбга чиқара олган эдилар. Тошкентдаги мусиқа залига ленинградликлар мафтун бўлган.

–  Ўлмас асарлар яратишнинг мезони қандай?

–  Ҳар қайси даврнинг ўз талаби бўлади. Ҳозир одамлар 3-4 дақиқа бир-бири билан гаплашган бўлади-да, кейин дарров телефонга берилиб кетади. Энг қимматбаҳо қадриятлардан бири – жонли мулоқот тобора йўқолиб кетмоқда. Ўз даврида чойхоналар ўзаро мулоқот, маданият, фикр алмашиш маскани саналарди. Ота-оналаримиз театр труппаси билан жойларга сафарга чиққанларида чойхоналар улар учун томоша маскани, ҳам овқатланиш жойи, ҳам  ётоқхона вазифасини ўтаган. “Ялла” ансамбли ҳам ота-оналаримизнинг тавсияси, маслаҳат ва йўл-йўриқлари, эзгу насиҳатлари асосида шаклланган.  Қайга бормайлик, доим миллийликни, Ўзбекистонни, унинг бебаҳо санъатини, маданиятини тарғиб этдик. Назаримда ўлмас асарлар миллийликка таянади. 

– Ёшлар ижодида сизнингча нималар етишмаяпти?

–  Устоз, мактаб кўриш муҳим. Саҳна муқаддас эканини, унинг масъулиятини англаш керак. Саҳнага йиртиқ жинсида чиқиб, “бу бизнинг имижимиз” дейиш ярамайди. Ўзбекистоннинг ўз анъаналари, ҳаётий мезонлари, ёзилмаган қонуниятлари бор. Юксак масъулият, саҳна маданияти, саҳнага, томошабинга ҳурматни англаши керак ёшлар. Ботир акам Икром Акбаров, Султон Акбарий, Туроб Тўла, Абдулла Орипов ижодига жуда кўп мурожаат этардилар. Қўшиқ шеърининг мазмуни кучли бўлиши керак. Ҳар хил шеърлар бор. Ёшлар ҳозир тўйларга чақирилишдан умидвор. Шунинг учун ҳам қўшиқлар тўйбоп, енгил-елпи бўлиб бормоқда. Талаба ўқишни тамомлади. Унинг кейинги тақдири нима бўлади – бу муаммо. Илгари  гастрол-концерт фаолияти жараёни жуда яхши йўлга қўйилган эди. Тўй бошқа, саҳна бошқа. Саҳна учун яратиладиган қўшиқлар бадиий жиҳатдан жуда баркамол бўлиши керак. 

–  Ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган “Овоз” лойиҳаси ҳақида фикрингизни билмоқчи эдик.

–  “Овоз” лойиҳаси ўзини оқлаяптими йўқми, буни билмайман. Лекин ушбу лойиҳанинг моҳияти "марди майдон" тамойилига асосланган. Кимнинг истеъдоди қандай бўлса, ўша юзага чиқаверади. “Овоз” лойиҳаси 70 дан ортиқ мамлакатда бор экан. Айниқса, унинг ҳозирги босқичи жуда мураккаб. 12 нафар иштирокчидан 6 нафари қолиши керак. Кимни рўйхатдан чиқаришни устозлар ҳал қилади. Лойиҳанинг қизиқарли жиҳати – баҳс-мунозара, ҳаяжонлар авжига чиқади. Истеъдоди борлар юзага чиқади. Умид қилса бўладиган ёшлар борлиги қувонарлидир. Лойиҳадаги барча жараёнлар ҳақиқатга таянади.  

–  Зокировлар сулоласининг бугун санъатдаги ўрни қандай?

–  Менинг невара жияним – Ботир акамнинг невара қизлари Сайёра бу йил консерваторияни битириб, яхши ютуқларга эришмоқда. Фарзандларим бошқа йўлда. Равшан укамнинг фарзанди аранжировкачи. Ботир аканинг кичик ўғиллари мусиқа ёзади. Дадамлар “ўртамиёна санъаткор бўлгандан кўра, умуман бу йўлни танламаган маъқул”деб кўп марта айтардилар... 

16 май юртимизда катта байрамга айланди. Бу воқелик Зокировлар оиласи, барча юртдошларимиз учун тақдимот, совға бўлди. Айниқса, оиламиз учун олий бахт, чексиз ғурур бағишлади. Янги Ўзбекистоннинг натижаларини ҳаммамиз кўзимиз билан кўриб турибмиз, бунинг учун Президентимизга раҳмат айтамиз. Юртимиз доим тинч, обод бўлсин! Биз ҳам шу тинчликнинг қадрига етайлик!

ЎзА мухбири 

Назокат Усмонова 

ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаррух Зокиров: “Ботир акамнинг катта саҳнадаги илк қўшиғи ҳам, охирги қўшиғи ҳам Ватан ҳақида эди”