Гулларга бурканган автопарад билан Наманган шаҳрида ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб келинадиган 63-халқаро гуллар фестивали тантаналари бошланди.

Гуллар шаҳри номи билан етти иқлимда довруғи таралган азим Наманганда гўзаллик ва нафосат, қадрият ва муҳаббат, ҳурмату эҳтиром рамзи саналган гулларга алоҳида меҳр қўйилган. Баҳор фасли кириб келиши билан гулчилар ушбу байрам тадоригига киришади. Кўтаринки кайфият, шоду хуррамлик, орасталик ва файзу баракотнинг муҳим омили сифатида ҳар бир кўча, хиёбон, хонадонларгача чаманзорга бурканади. Ҳар бир ҳовли гуллар билан безатилади, махсус туваклар ва гулзорларда турфа хилдаги гул навлари етиштирилади. 

Навбатдаги халқаро гуллар фестивали тантаналари вилоятнинг ҳаво дарвозаси – Наманган халқаро аэропорти ҳудудидан гуллар автопаради билан бошланди. Унда давлатимиз байроғи билан безатилган енгил автомобиллар, юк машиналари, комбайн, трактор, ҳатто автокрангача анвойи гулларга бурканган 200 дан ортиқ транспорт воситасидан иборат машиналар карвони Ислом Каримов шоҳ кўчасидан Темир йўл вокзали айланма йўли – Амир Темур –  Нодим Намангоний кўчалари бўйлаб ҳаракатланди. Айниқса, турли хил ретро машиналар аҳолида катта қизиқиш уйғотди. 

Гуллар диёрида автопарад ўтказилишининг замирида. энг аввало, Янги Ўзбекистонда ҳукм сураётган одилона сиёсат самарасида тинчлик ва осудаликнинг бардавомлиги мужассам. Бизнинг тинчликсевар мамлакатимиз тинчлик ва нафосат рамзи - гуллар автопаради орқали гўзалликни бутун жаҳонга тараннум этаётгани эътирофга молик. 

[gallery-17492]

Таъкидлаш жоизки, бу галги гуллар байрамининг асосий тантаналари бўлиб ўтадиган Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи, "Афсоналар водийси" тематик парки ҳамда янгитдан барпо қилинаётган "Янги Ўзбекистон боғи"да қизғин тайёргарлик кўрилди. 

Ушбу муаззам масканларда ёшу кексани бирдек ўзига оҳанграбодек жалб этадиган 65 турдаги 30 миллиондан ортиқ гул экилган бўлса, Наманган шаҳри бўйлаб ўтқазилган гуллар 45 миллиондан ошди. Демакки, ҳудуднинг гулчилиги, маданиятининг узоқ ўтмишини ўзида акс эттирувчи очиқ осмон остидаги музей юзага келди. 

Фестивалнинг асосий гул композициялари намойиш қилинаётган Бобур боғига қадам ташлашингиз билан атроф гўзаллигидан кўнглингиз ҳузурга, юзингиз нурга тўлади. Юздан ортиқ ташкилот ва муассасалар ўзига бириктирилган жойни гулзорга тўлдиришди, идорасининг салоҳиятини оширишга қаратилган тарғиботни кучайтиришга эътибор қаратди. Қолаверса, дунёнинг элликка яқин давлатларига таклифномалар жўнатилганлигини назарда тутган ҳолда, дунёнинг етти мўъжизаси сиймоси гул ва бошқа воситалар орқали акс эттирилди. Айниқса, бобурийлар қурдирган Ҳиндистондаги Тожмаҳал мақбараси, Миср пирамидалари-ю Эйфал минорасигача бўлган макетлар гул композициялари билан безатилгани меҳмонларни ўзига бирдек ром этмоқда. 

Одатда анъанавий гуллар байрамида асосан маҳаллий ва республикамизнинг бошқа вилоятларидан ҳавкаскор гулчилар иштирок этиб, йиғилганларни нафосат ифори билан маҳлиё этишарди. Эндиликда улар сафига хорижий қатнашчилар ҳам қўшилди. 63-халқаро гуллар фестивалида Қирғиз Республикаси, Корея Республикаси, Озарбайжон, Хитой Халқ Республикаси, Ҳиндистон мамлакатлари учун махсус жой ажратилдики, унда сиз бир қатор янги ва ўзгача ифордаги гуллардан баҳраманд бўлишингиз мумкин. 

Эътиборлиси шундаки, гуллар автопаради йўлга чиққан бир пайтнинг ўзида Бобур боғи ёнгинасида гўзаллик ва нафосат айёмининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов йиғилганларни нақд қирқ кун давом этадиган фестивалнинг ранг-баранг дастурларидан мириқиб ҳордиқ чиқаришга чорлади. 

-Гўзалликка ошуфта дилларни ўзига ром этаётган ардоқли байрам йиллар давомида такомил топиб, Наманганнинг ташриф қоғозига айланиб улгурди,-- дейди вилоят ҳокими ўз сўзида.--Дунёнинг ҳар бурчидан келган меҳмонлар нигоҳига нафақат гуллар ҳайрати, балки, чинакам байрам завқини улашаётганимиздан мамнунмиз.

Тантанали очилиш маросимида мартабали меҳмонлар – Покистон Ислом Республикасининг Панжоб вилояти губернатори Муҳаммад Сарвар Чаудхри, Қатар давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳасан Ҳамза Хошим, Болгариянинг Ўзбекистондаги элчиси Стуюна Русинова, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода, шунингдек, Қирғиз Республикасининг Жалолобод ва Ўш, Тожикистоннинг Сўғд вилоятлари расмий доиралари вакилларидан иборат делегациялари вакиллари ҳозир бўлишди. Шунингдек, фестивалда Хитой, Корея, АҚШ, Япония, Россия, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Туркия каби ўндан ортиқ ҳамкор давлатлардан инвесторлар ҳамда туризм мутасаддилари ҳам Наманганга ташриф буюришди. 

Дарвоқе, халқаро гуллар фестивалини кенг тарғиб этиш учун таклиф қилинган Эрон, Тожикистон, Россия Федерацияси, Афғонистон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси сингари жаҳоннинг ўндан ортиқ мамлакатларининг етакчи оммавий ахборот воситалари ходимлари ва таниқли блогерлар Наманганга келиб, жараёнларни тўғридан-тўғри ёритиб бормоқда. 

---Бизнинг мамлакатимизда ҳам гуллар байрамига ўхшаш фестиваль ўтказилиши сабабли Ўзбекистонда қандай ўтиши билан қизиқиб, Наманганга келдик,-- дейди Япониянинг Хиросима шаҳридан ташриф буюрган турист Кио Канеда. – Очиғи, кўриб ҳайратландик. Гул байрамидаги гўзал муҳит юртингиздаги тинчлик ва фаровонликнинг яққол кўринишидир. Бизда гул байрамида фақат автомобиллар қатнашади ва уларнинг гулларга бурканган намойиши бўлади, холос. Намангандаги фестиваль шукуҳи эса ўзгача. Миллийлик уфуриб турадиган гуллар байрамида миллатлараро бағрикенликка ҳам эътибор қаратилибди. Бунга бошқа давлатларнинг иштироки мисолида амин бўлдик. Шу боисдан ҳам биз Наманган ва Хиросима ўртасида маданий ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдик. 

--Ўзбекистон пойтахтида қурилиш ва меъморчилик соҳасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келамиз. Фаолият қамровимизни кенгайтириш, қолаверса, гўзалликдан баҳраманд бўлиш мақсадида Намангандаги гуллар байрамига ошиқдик,--дейди Туркия жумҳуриятининг “Yedi yildiz” ширкати раҳбари Ҳасан Йеди Йилдиз. – Дунёнинг кўпгина мамлакатларида бўлганман, аммо шуни айтишим керакки водийдаги Гуллар фестивали шукуҳини бирорта давлатдаги анжуманларда кўрганим йўқ. 

Наманганлик гулчиларнинг билимдонлиги ва омилкорлигига ҳавас қилдим. Агарда гулчилик янада тараққий эттирилса, бундан манаман деган давлатлар ибрат олиши аниқ. 

--Азалдан бир ариқдан сув ичиб келган, дили ва дини бир ўзбек ва қирғиз халқларини боғловчи чегаралар очилгани қондош икки элни бир-бирига янада яқинлаштирди. Икки давлат етакчилари, айниқса, Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромоновичдан миннатдормиз,--дейди Қирғиз Республикасининг Ўш вилоятидан келган сайёҳ Нилуфар Саидова. – Боиси, туризмга кенг йўл берилаётгани натижасида “Мундис-турист” фирмаси орқали ўттиздан ортиқ киши гуллар байрамидан завқ олдик. Айниқса, бир-бирини такрорламайдиган анвойи гулларга тўлган турнақатор автоуловлар паради инсонларга шодлик улашмоқда. 

Уйимизга қайтгач, таассуротларимизни дўсту яқинларимизга улашамиз, уларни ҳам Намангандаги гуллар фестивалига чорлаймиз.

Чинакамига гўзаллик ва нафосат тароватини улашадиган, дилларга ўзгача шукуҳ бағишлайдиган, юртимиздаги гулчилик анъаналарини, қолаверса, Наманган вилояти шаҳар ва туманларининг сайёҳлик салоҳиятини ошириш, инвестиция жозибадорлигини кенг тарғиб этиш ҳамда ички ва ташқи туризм ривожида муҳим аҳамият касб этадиган 63-анъанавий халқаро гуллар фестивали тадбирлари 23 июнга қадар давом этади. Байрамда фаол қатнашадиган гулчилар ва ташкилотлар қимматбаҳо совғалар, жумладан, автомобиллар билан мукофотланади. 

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳмонларга гуллар тутар аҳли Наманган