Малайзия Бош вазири Бухородан жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан юртимизда расмий ташрифини амалга оширган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 19 май куни Бухородан Малайзияга жўнаб кетди.
Олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А. Раматов, вилоят ҳокими Б.Зарипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйишди.
А.Бўриев, Н. Ҳайдаров ва Т.Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари