Тошкент вилояти Экология, атроф муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси Сирдарё сув ҳавзаси шуъбаси ҳамда ҳудудий бўлим ходимлари томонидан Чиноз туманида назорат тадбирлари ўтказилди.

Унда фуқаролар Б.Р. ва К.С.лар томонидан ноқонуний тарзда Чирчиқ дарёсининг "Расулобод" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисми ўнг қирғоғида қум-шағал аралашмаси қазиб олаётгани ва юк машинасига ортаётгани аниқланди.  

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли қонунларга асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари-- 10 миллион 200 минг сўмдан жарима белгиланди.

Маълумки, Президентимизнинг 2024 йил 17 январдаги “Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бўйича жорий йилнинг 1 майидан бошлаб Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга мораторий жорий қилинган эди.  Шу даврда қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш туфайли табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.  

Жойларда бу борада ўрганишлар олиб борилмоқда.  

А. Мусаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чирчиқ дарёсида мораторий талабларини бузганларга чора кўрилди