Хоразм вилоятида яшовчи М.М. Ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, банк картасидан 1 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Сирдарё вилоятида яшовчи Н.Ш. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Н.Ш. Интернет фойдаланувчиларига телеграм мессенжери орқали турли хил мазмундаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, бу эълонга ишонган фойдаланувчиларнинг банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Н.Ш.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилди.  

Ш.Суяров, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёлик "хакер" қўлга олинди