ФОТОРЕПОРТАЖ

18 май - Халқаро музейлар куни  

Наманган вилояти Чортоқ тумани Короскон қишлоғидаги Короскон тарихий музейи 2021 йил 5 майда фаолият бошлаган.  

Халқимизнинг бой ўтмиши,  тарихи,  маданияти ҳақида сўзловчи маскан тадбиркор Жамол Низомов ташаббуси билан "Короскон Ором Савдо Инвест"  масъулияти чекланган жамияти қошида ташкил этилган.  

Ушбу музейда XVIII-XX асрга оид ноёб буюмлар сақланаётган бўлиб,  улар орқали ўша давр муҳити,  ота-боболаримиз ҳаёти, маънавияти,  улар фойдаланган буюмлар ҳақида маълумотга эта бўлишимиз мумкин.  

Музейда миллий, матбуот ва техника бўлимлари мавжуд. Уларда 750 дан зиёд экспонат сақланмоқда.  Жавонлардаги 2 мингга яқин турли адабиётлар орасидан ўзбек ва жаҳон адабиёти вакилларининг сара асарларидан тортиб, турли соҳага оид маълумотлар жамланган дунё энциклопедияларини ҳам топиш мумкин. Бундан ташқари юртимизнинг барча вилоятларига тегишли бўлган тарихий обидалар ҳақида маълумот берувчи китоблар жамланмаси ҳам бор.  Экспозиция залларида аждодларимиздан мерос ҳунармандчилик,  кулолчилик ва мис буюмлари,  ёғоч устунлар, уй-рўзғор буюмлари, жиҳозлар, ҳужжатлар, фотосуратлар, қадимий танга ва пуллар кўргазмага қўйилган. 10 дан зиёд  ноёб, ретро автомашина айниқса, томошабинларда катта қизиқиш уйғотмоқда.  

Шунингдек, масканда Короскон қишлоғидан Иккинчи жаҳон урушига сафарбар этилган ўғлонларнинг исми ва фамилияси абадийлаштириш учун муҳрлаб қўйилган ва уларга тегишли буюмлар сақланмоқда. Яқинда улар қаторига немис ҳарбийларининг либослари,  пуллари, уруш даврида ёзилган мактублар,  тангалар, орден ва медаллар қўшилди.  

Мамлакатимизда ички туризмни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор сабаб, музейга дунёнинг турли бурчакларидан ҳамда маҳаллий сайёҳлар, туман ва қишлоқлар таълим масканларидан ўқувчи ва талабалар ташриф буюрмоқда.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Короскон тарихий музейи