Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Куни кеча икки мамлакат етакчилари музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқди.

Экспертлар бу ташрифни тарихий аҳамиятга эга дейишмоқда. Мулоқот икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очиши шубҳасиз. Зеро, музокаралар чоғида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича устувор йўналишлар ва янги марралар белгилаб олинди.

Ташрифнинг аҳамияти ҳақида Малайзия Ҳукумати расмий делегацияси вакиллари фикрлари билан қизиқдик.

Зафрул Абдул Азиз, Малайзиянинг инвестиция, савдо ва саноат вазири 

– Президентингиз Шавкат Мирзиёев ҳам, Бош вазиримиз Анвар Иброҳим ҳам оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ташкил этилган баёнотда бу ташрифнинг аҳамиятини яққол изоҳлади. Таъкидланганидек, икки томонлама муносабатлар учун бу янги саҳифа очмоқда. Икки етакчи ҳам савдо-сотиқ ҳажмини ошириш зарурлигини истамоқда. Бугунги кунда экспорт-импортнинг асосий қисми электротехника ва электроника соҳаларига тўғри келади. Улар савдонинг етмиш фоизини ташкил қилмоқда. Биз унинг кўламни бошқа тармоқлар бўйича ҳам кенгайтиришимиз керак. Хусусан, саноат, туризм, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига эътибор қаратиш зарур. Энг муҳим секторлардан бири бу рақамли иқтисодиётдир. Биз сунъий интеллект ва рақамли инфратузилма ҳақида гаплашдик. 

Шамсул Искандар, Малайзия Бош вазири катта сиёсий маслаҳатчиси

– Икки томонлама учрашувда Президентингиз ва Бош вазиримиз иқтисодий алоқалар, таълим, маданий ва гуманитар йўналишдаги муҳим масалаларни муҳокама қилдилар. Ҳамкорликнинг шу соҳалардаги ривожини биргаликда амалга ошириш ҳақида фикрлашилди. Таклифлар айтилди. Мамлакатларимизнинг бой тарихини тушуниш, маданий алоқаларни кучайтириш ҳақида гаплашилди. Ўзбекистоннинг бой тарихи, цивилизацион тажрибаси бор. Айнан шунинг учун ҳам биз буни ўрганишимиз, келажак авлодга буни тўғри етказишимиз керак. Биз бу ердаги бир нечта нуфузли давлат олий таълим муассасалари билан шериклик ўрнатиб, ўзаро талабалар алмашинувини йўлга қўймоқчимиз. Қолаверса маданий алмашинувни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон ва Малайзия маданий ҳафталигини ташкил қилиш ниятимиз ҳам бор.

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Малайзиянинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигида янги саҳифа очилди