Бугун, 18 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 52-ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтаётган мажлисда сенаторлар, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.  

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб олиб бораётган ялпи мажлисда «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 227-1-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида», «Ижро ишини юритиш янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун  ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида», «Баҳолаш фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун  ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун  ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонунлар муҳокама қилинади.  

Шунингдек, «Давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида», «Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 220-1-моддасига қўшимча киритиш ҳақида», «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун  ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлар ҳам кўриб чиқилади.  

«Саноат намуналарини халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Гаага битимининг Женева актига (Женева, 1999 йил 2 июль) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида», «Ижрочилар, фонограмма тайёрловчилар ва эшиттириш ташкилотлари ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Рим, 1961 йил 26 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида», «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазирлиги ўртасида махфий ҳарбий маълумотларни ҳимоя қилишнинг чора-тадбирлари тўғрисидаги Битимни (Вашингтон, 2023 йил 9 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонунлар кун тартибидан ўрин олган.  

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилади.  

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга риоя қилинишининг ҳолати тўғрисидаги ахбороти тингланади.  

Вазирлар Маҳкамасига яйловлар деградациясининг озиқ-овқат хавфсизлигига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсири юзасидан юборилган парламент сўрови натижалари, Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.  

Ялпи мажлисда кўриладиган барча масалалар ҳақида сайтимизда таништириб борамиз. Бизни кузатиб боринг!  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси ўз ишини бошлади