Самарқанд халқаро туризм марказида ўтаётган “World Triathlon Cup Samarkand-2024” ва “World Triathlon Para Cup Samarkand-2024” мусобақаларининг асосий баҳсларига старт берилди.

Мазкур беллашувлар орқали бугун қайси кучли спортчилар “Париж-2024”нинг қимматли балларига эга бўлиши аниқланади.

Хабар берганимиздек, кеча бошланган триатлон спорт байрамининг илк кунида умидли ўсмир-ёшлар ўртасидаги “CATA-WATA” (қизлар) ва “CATA-WATA” (ўғил болалар) баҳслари шиддати ва завқи билан томошабинларга ҳам, иштирокчиларга ҳам мусобақа қувончини ҳадя этди.  

Хўш, бугун “Париж-2024”Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколари ўйналадиган мусобақаларда кимлар етакчилик қилади-ю кимлар катта маҳорат дарсидан сабоқ олади?

Албатта, спорт беллашувларида, айниқса, ўзида велосипед пойгаси, югуриш, сузиш мусобақаларини жамлаган триатлонда дабдурустдан айнан кимлар етакчиликка эришишини айтиш мушкул.  

Аммо мусобақада катта тажрибага эга бўлган, “Рио-2016”, “Токио-2020” Олимпиадалари, қолаверса, жаҳон чемпионатлари ҳавосидан баҳра олган германиялик, венгриялик, япониялик спортчиларнинг борлиги Самарқанд мусобақалари кучли рақобат остида кечишидан далолат бермоқда.

[gallery-17460]

Бу борада жаҳон триатлонида рейтинг балл бўйича кучлилар сафида  бораётган Германия триатлони сардори Ёнас Шомбург, тўрт марта жаҳон кубоги ғолиби Лассе Нйгаард Приэстер, жаҳон тиратлонининг бугунги ёрқин вакиллари Марк Девай ва Габор Фалдум, собиқ жаҳон чемпиони Конор Бентли, япониялик Макото Одакура ва Аоба Ясуматсу сингари спортчилар Самарқанд баҳсларига жозиба тортиқ этиши тайин.

Нима бўлганда ҳам бошланаётган энг ҳаяжонли Самарқанд мусобақалари  “Париж-2024”Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишга яқин спортчилар номини белгилашда муҳим омил бўлиши шаксиз.

Бугун ўтадиган баҳсларда жаҳон тиратлон федерацияси рейтингидан жой олган  54 нафар спортчи ва юз нафардан ортиқ етакчиликка даъвогар триатлончилар ғолиблик учун кураш олиб боришади. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоасининг ҳам  умидли спортчилари борлиги мамлакатимиз спорт ишқибозларида траитлон спорт турига қизиқиш ва эътибор ошишига сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон кубоги баҳслари якунлангандан кейин 19 май куни ҳаваскорлар учун “Age group” (Supersprint) ва “Age group” (Standart) ҳамда эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

Т. Рўзиев, Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон чемпионати бошланди