Россия Федерацияси президенти Владимир Путин қайта сайлангандан кейин биринчи ташрифини Хитойдан бошлади. Бу унинг охирги бир йилдан камроқ вақт ичидаги иккинчи ташрифидир.

Хитой Халқ Республикаси раиси ҳамкасбини 16 май куни Пекинда қабул қилди. Икки кунлик ташрифнинг биринчи кунида томонлар Украина ва Ғазодаги вазиятга ҳам қисман тўхталган. 

- Биз Украина инқирозини ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатлари учун Хитойдан миннатдормиз. Ҳар икки томон ҳам вазиятни сиёсий йўл билан ҳал қилиш тарафдори, - деган Путин. ХХР раиси ҳам яна бир бор ўз позициясини аниқлаштириб, ушбу масала бўйича аниқ ва изчил сиёсатга эга эканлиги, БМТ низомининг тамойилларига риоя қилиши, Европада тинчлик ва барқарорликнинг тезроқ тикланишига умид билдирган.

Шунингдек, Си Цзиньпин БМТ резолюциясида кўрилаётганидек Фаластиннинг мустақил давлат сифатида тан олинишини қўллаб-қувватлайди. Дунёнинг икки уруш нуқтасидаги вазият ҳақида атрофлича маълумот берилмаган. Рус ва айрим халқаро нашрларга кўра, делегацияларнинг асосий муҳокамаси савдо муносабатларига қаратилгани маълум.

АҚШ Хитойнинг электр транспорт воситаларига тарифларни 4 баробар оширганидан кейин техникалар Россияга йўналтириладиган бўлди. Ўзи шундоқ ҳам Хитой автомобил ва эҳтиёт қисмларининг Россияга экспорти кескин ошиб бораётган эди. Жумладан, кўрсатгич 2023 йилда 23 миллиард долларга етган. Бу 2022 йилга нисбатан 4 баробар кўп дегани. Шундай қилиб, хитойликлар Россия табиий газини ишлатса, Руслар Хитой машиналаридан фойдаланади.

Ғарб санкцияларидан кейин Пекин Москванинг автомобиллар, кийим-кечак, хом ашё, ва бошқа маҳсулотлар етказиб берувчисига айланди. Хитой ва Россия ўртасидаги икки томонлама савдо 2021 йилдан бошлаб 64 фоизга ўсиб, 2023 йилда 240 миллиард долларга етган. Шу йилларда Москва Пекинга янада қаттиқроқ боғланиб қолди. 2023 йилда Хитой Россиянинг энг яхши савдо шеригига айланган бўлса, Россия Хитойнинг олтинчи йирик савдо ҳамкори сифатида қайд этилди.

Ташрифнинг иккинчи кунида Путин 1990 йилларда Рус кўчманчилари томонидан қурилган, “Кичик Москва” деб аталмиш Ҳарбин шаҳрига борди. Ундан олдин икки иттифоқчи сайр қилиб, чой ичишган. 

Россия Пекин билан алоқаларни кучайтиришга ҳаракат қилаётган бир пайтда Рус кучлари Украинанинг иккинчи йирик шаҳри Харковга кириб келишди. Ҳарбин шаҳрида Россия-Хитой музокаралари якуни бўйича брифингда Путин Харковни қўлга олиш режаси йўқлигини айтган. Агар унга ишонилса, Рус аскарлари шунчаки чегара ортидан берилаётган зарбаларни қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Путиннинг ҳафта бошида “Синхуа” агентлигига берган интервюсидан келиб чиқилса, президент Украина ҳақидаги музокараларга очиқлиги, шу билан бирга Россия манфаатлари ҳам ҳисобга олиниши кераклигини айтган. Харков атрофидаги бир неча қишлоқлар аллақачон эгалланган.

Путиннинг Хитойдан асосий мақсадларидан бири тўхтаб қолган “Сибир кучи 2” лойиҳасини давом эттириш эканлиги айтилмоқда. Ушбу дастур Россия Хитойга табиий газ етказиб беришни ўз ичига олади. Россия раҳбари олдин Европага оққан газларни энди Хитойга йўналтирмоқчи. Шундай қилиб, Владимир Путин “Газпром” Еврода йўқотган бозорларни тўлдириш учун Хитойга кўпроқ газ сотиш орқали уруш иқтисодиётини ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда.

Санкциялар босимининг кучайиши фонида Хитойнинг Россияга экспорти март ойида деярли 16 фоизга камайди, бу 2022 йил ўрталаридан бери биринчи пасайиш. 

Қўшма Штатларнинг собиқ президенти Доналд Трамп икки раҳбарнинг учрашувига муносабат билдирди.

- Мен Владимир Путинни ҳам, Си Цзиньпин ҳам яхши биламан. Ҳозир улар бузғунчилик режаси устида ишлашябди, - деган Трамп.

Владимир Путин икки мамлакатнинг шерикчилигини мақтар экан, оиласи билан биргаликда Хитой тилини ўрганаётганини билдирди. Шунингдек, президент Хитойга келганида мамлакатнинг ноёб ва ҳақиқий анъаналарини кашф этишга ҳаракат қилишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Си Цзиньпин Европа бўйлаб бир неча кунлик сафарини амалга оширган эди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/70svDlkFHVw" title="Putinning Xitoyga safari haqida nimalar maʼlum?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Сардорбек Поёнов, Ёқубжон Мелибоев, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Путиннинг Хитойга сафари ҳақида нималар маълум? (+видео)