Ўзбекистон миллий матбуот марказида “Ўзагросуғурта” АЖ фаолиятининг 2023 йил сарҳисоби ҳамда 2024 йил биринчи чоракдаги ютуқлари ва камчиликлари таҳлилига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда жамият томонидан ўтган йилда аҳоли ўртасида суғурта хизматларининг сифати ва кўламини ошириш, уларнинг янги турларини жорий қилиш борасида қилинаётган ишлар ҳақида ахборот берилди. Айтилдики, ушбу даврда мижозлар учун 26 турдаги онлайн суғурта хизматлари тақдим этилган. 

Жамиятнинг суғурта бозоридаги ижобий имиджини мустаҳкамлаш, янги мижозларни жалб қилиш мақсадида 2023 йилнинг 1 октябридан 2024 йил 1 февралига қадар “Омадли суғурта” номли акцияси ўтказилди. Акция ғолибларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Жамиятда тизимни рақамлаштириш борасида ҳам изчил ишлар олиб борилди. Хусусан, “Uzagros Online” ягона электрон ахборот тизими тўлиқ модернизация қилинди. Эндиликда компаниянинг барча турдаги ҳужжатлари айланмаси шу тизимда акс этмоқда.

2023 йилда “Ўзагросуғурта”нинг таъминланган суғурта мукофотлари 393 млрд 152 млн сўмни ташкил қилди. Ўсиш кўрсаткичи 2022 йилга нисбатан 121,6 фоиз ёки салкам 70 млрд сўм кўп суғурта мукофотлари таъминланди. 

Расмийлаштирилган суғурта шартномалари бўйича олинган мажбурият ҳажми 180 трлн 423 млрд 68 млн сўмни ташкил қилди. Олинган мажбуриятлар доирасида мижозлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 50 млрд 469 млн сўмлик суғурта товонлари тўлаб берилди. 

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/OPGBla3dIeQ?si=s8SfSryH1Iom6DJ4" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

2024 йилнинг биринчи чорагида 55,2 млрд сўм суғурта мукофотлари таъминланди. Чорак давомида жами 104 774 та суғурта шартномалари тузилиб, 25,8 трлн сўм суғурта жавобгарлиги олинди ва жами 15,3 млрд сўм суғурта товони тўлаб берилди.

Жамиятнинг қишлоқ хўжалигига оид суғурта хизматлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Агроплатформа” ахборот тизимига жойлаштирилди. Бу билан фермер ва деҳқон хўжаликлари етиштирадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратиладиган кредит қайтмаслиги хатарини суғурталаш имкони яратилди. 

Мижозларнинг йўл транспорт ҳодисаси билан боғлиқ ҳолатларда зарарланган автотранспорт воситаларини таъмирлаб бериш юзасидан ҳудудий автосервислар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Натижада етказилган хақиқий зарарни аниқлаш ва зарарланган автотранспорт воситаларини сифатли таъмирлаш ишларини ташкил этиш имкони яратилди. 

“Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг жамият фаолиятига дахлдор 15 та йўналиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда ва бу ҳақида ҳам анжуманида атрофлича маълумот берилди. 

Матбуот анжумани қизғин баҳс-мунозалар асосида ўтди ва журналистларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

Санжар Тошпўлатов, Дониёр Якубов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзагросуғурта” мижозлари ишончини оқлаяпти (+видео)