Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари,  Мактабгача ва мактаб  таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Маҳаллалари Уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Спорт, Маданият ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ички ишлар вазирлиги  Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамкорлигида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақасининг 2024 йилги мавсуми ўз ниҳоясига етди.

Ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими кўтаринки руҳда бошланиб, унда сўз олганлар мусобақа иштирокчиларини якуний натижалар билан қутлаб, шундай шижоат, ақл-заковат ва ҳарбийликка ҳавас доимий ҳамроҳлари бўлишини тилаб қолдилар. 

  Шунингдек, мусобақаларни юқорида савияда ташкил этишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган ҳамкор вазирлик ва идораларга миннатдорчилик билдирилди. 

 Тадбирнинг тақдирлаш жараёни ҳаяжонли дақиқаларга бой тарзда ўтди.  Дастлаб 16 та шартнинг ҳар бирида энг юқори натижаларни қўлга киритган ёшлар якка тартибда махсус диплом ва совғалар билан тақдирлангач,  мусобақа давомида жамоадош йигитлар билан бир сафда туриб, шартларни бажарган қиз бола иштирокчилар ҳам алоҳида эътироф этилиб, уларга совғалар тақдим этилди. 

 Шундан сўнг, жамоларни эришган натижалари кетма-кетлигида тақдирлаш маросими бошланди. Таъкидлаш керакки, ҳар бир иштирокчи жамоага мусобақа ташкилотчилари томонидан махсус совғалар  топширилди.

 Қизғин ва муросасиз тарзда кечган мусобақалар якунига кўра, Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги 25-умумтаълим мактабининг “Турон” жамоаси учинчи ўринни эгаллаган бўлса, Самарқанд вилояти Булунғур тумани 4-умумтаълим мактабининг “Соҳибқирон” жамоаси иккинчи ўринга сазовор бўлди. 

“Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг 2024 йилги Республика босқичи мутлақ ғолиблиги эса, Жиззах вилояти,  Янгиобод тумани 13-умумтаълим мактабининг “Ёш чегарачилар” жамоасига насиб этди. 

    Ғолиблар махсус диплом, кубок, медаллар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёш чегарачилар”ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг Республика босқичи ўз ниҳоясига етди