Президентимизнинг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган.

Мазкур фармонга асосан мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш кўзда тутилган. 

Бугун “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Осиё таррақиёт банки ҳамкорлигида “Аёлларнинг энергетика соҳасида тутган ўрни: замонавий тенденциялар” мавзусидаги форумнинг ташкил этилиши ҳам ана шундай устувор вазифалар ижроси билан боғлиқдир. 

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти раиси Саодат Ибрагимова ушбу анъанавий форумнинг аҳамияти ҳақида ЎзА мухбирига интервью берди: 

–Очиғини айтиш керак, мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар бизни қувонтирмоқда. Бугунги кунда аёлларимизнинг фаоллиги ва уларнинг ютуқлари ҳам шундай қўлловлар натижаси, деб биламан. 

Бугунги форум ҳақида тўхталадиган бўлсам, аввало, бу Президентимизнинг 2022 йил 7 мартдаги фармони ижросини таъминлашдир. Шу билан бирга, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 13-моддасига асосан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва унинг таркибий корхоналарида Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқлар ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгашлари тузилди. 

Ушбу маслаҳат кенгаши хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида тенглик имкониятларини яратиш, хотин-қизлар манфаатларини таъминлаш ишларини назорат қилиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, уларни амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштиради. 

Ташкил этилган форумни ҳам бевосита бу ишлар давоми ва сарҳисоби, десак ўринлидир. 18-19 май кунлари ушбу форум ўз ишини Хоразм вилоятида давом эттиради. Унда бугунги форум иштирокчилари қатнашади ва улар учун қатор тадбирлар ташкил этилади. 

[gallery-17451]

Таъкидлаш керакки, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта эътибор берилади. Бугунги кунда ташкилотимиз ва унинг таркибидаги 15 та ҳудудий филиал ҳамда 2 та ҳудудий корхонада жами 26 минг 157 ходим фаолият юритмоқда. Шулардан 2 минг 650 нафарини аёллар ташкил қилади. 

2023 йил давомида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда унинг таркибий корхоналаридаги хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгашлари томонидан гендер мувозанатни таъминлаш, тизим аёлларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамоада ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантириш, етакчи аёллар сафини кенгайтириш бўйича самарали ишлар амалга оширилди. Шу билан бирга, жамият касаба уюшмаси ҳамкорлигида ижтимоий ҳимоя, спорт-соғломлаштириш ва маданий-маърифий йўналишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 

Хусусан, “Зўравонликка қарши 16 кун” мавзусидаги ўқув семинарлар, “Ҳуқуқий билимларни ошириш куни” лойиҳаси доирасида адлия бошқармалари вакиллари ҳамкорлигида учрашувлар ташкил этилди. Бундан ташқари, жамоада хотин-қизларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш, спортга бўлган қизиқишларини янада мустаҳкамлаш мақсадида аёл ишчи-ходимлар ўртасида спортнинг волейбол, шашка, шахмат, стол-тенниси каби турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Хотин-қизлар саломатлигини асраш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, миллий генофондни яхшилаш мақсадида таркибий корхоналар аёл ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича амалий ишлар олиб борилди. 

Бундан ташқари, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг республика бўйича “Хон атлас” фестивалини ўтказиш бўйича ташаббуси “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ хотин-қизлари томонидан қўллаб-қувватланиб, ушбу тадбир кўтаринки кайфиятда қарши олинди. Шунингдек, аёл ходимларнинг ишдан бўш вақтларини мароқли ўтказиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича дам олиш масканлари, юртимизнинг қадимий шаҳарлари ва зиёратгоҳларига саёҳатлар ташкил этилди. Бундай саёҳатларда бир дастурхон атрофида ҳамма бир жамоа бўлиб, аҳил-иноқ дам олиб келиши жамият ходимлари ўртасида соғлом муҳитнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилаяпти. 

Жамиятда хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам самарали ишлар ташкил этилган. Раҳбарият тавсиясига кўра, жами 100 нафарга яқин ходим, шулардан 40 нафари аёллар олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган. 

Қувонарлиси, энергетика соҳасида меҳнат қилаётган хотин-қизларимиз ўз касбини яхши кўради ва катта фахр-ифтихор туяди. Улар ўз устида ишлаб, ўқиб-изланиб, бугунги талаблар асосида меҳнат қилишга интилмоқда. Бунинг учун эса “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти уларни ҳар жиҳатдан қўллаб, қулай шарт-шароит яратиб бермоқда. 

ЎзА мухбири Насиба Зиёдуллаева ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саодат Ибрагимова: “Энергетика соҳасида меҳнат қилаётган хотин-қизлар ўз касбидан фахр-ифтихор туяди” 