“Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида Хитой – Ўзбекистон бизнес форуми бўлиб ўтди. Унда Хитой Халқ Республикасининг Шаньдун вилояти халқ конгресси доимий комиссия раиси ўринбосари Ван Лян, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Қосимов, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Бобожонов, ҳамкор ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Жорий йил бошидан бери Тошкент вилоятидан Хитойга экспорт ҳажми 205,3 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 116 фоизга кўп демакдир.  

Тошкент вилояти ва Шаньдун провинциялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган меморандум имзоланди. Бизнес форум иштирокчилари лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларини янада жадаллаштиришга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан яқиндан танишди.  

Икки давлат вакиллари иштирокида В2В форматидаги учрашув ҳам бўлиб ўтди. Хусусан, “Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида ҳам янги ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш борасидаги таклифлар кўриб чиқилди.  

А.Мусаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди