Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинлари олдидан яна бир ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Аниқроғи, Тимур Кападзе шогирдлари бўлажак мусобақа олдидан Янги Зеландия термаси билан куч синашадиган бўлди. Ушбу ўйин 18 июль куни Ницца шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланди. Мазкур ўйин олдидан олимпиячиларимиз 7 ва 10 июнь кунлари Тошкентда Мали терма жамоаси билан билан 2 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Олимпиадада "C" гуруҳида Испания, Миср ва Доминикан Республикаси терма жамоалари билан рақобатлашади. Терма жамоамиз мусобақадаги илк учрашувини 24 июль куни Испания терма жамоасига қарши ўтказади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА