Вьетнамнинг Дананг шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 2 тага етди.
Чемпионатнинг -73 кг. вазн тоифасида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Гулсанам Алижонова илк даврада Ҳиндистон вакили Этиша Дасни, чорак финалда хитойлик Зеки Зоуни енгиб, бронза медалига эга чиқди. Бу терма жамоамизнинг қитъа биринчилиги доирасидаги иккинчи бронза медали бўлди.
Маълумот учун, айни дамда 74 кг. вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Нажмиддин Қосимхўжаев чорак финал жангида эронлик Амир Бахтиярини енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА