Малайзия Бош вазири Ўзбекистонга келди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17 май куни расмий ташриф билан юртимизга келди.
Пойтахтимиз аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.
Малайзия Ҳукумати раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Сўнг Малайзия делегацияси "Янги Ўзбекистон" боғига йўл олди.
[gallery-17455]
Икром АВВАЛБОЕВ, Отабек МИРСОАТОВ (сурат),ЎзА