Сурхондарё вилоятининг Узун туманида яшовчи Ҳасан Тоғаймуродовдан 2015 йилдаги суд буйруғи асосида вояга етмаган бир фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Узун туман бўлими иш юритувига қабул қилингач, ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланган.  

¬–Амалдаги қонунга кўра, алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати даврий ундирув ҳисоблангани учун алимент тўловчиларнинг Ўзбекистондан четга чиқиш ҳуқуқи вақтинча бекор қилиниши мумкин,¬ –дейди МИБ Узун туман бўлими давлат ижрочиси Умид Мелибобоев.–Бу ҳолатда алиментчи ота хорижга кетишни режалаштиргани сабабли 14 ёшдаги фарзандининг алимент пулини олдиндан тўлаб бериш имконияти борлигини маълум қилиб, чет элга чиқиш учун қўйилган тақиқни бекор қилишни сўради. Давлат ижрочиси унга тўрт йиллик алиментни олдиндан тўлаш миқдорини ҳисоблаб берди.

Ҳ.Тоғаймуродов собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишиб, фарзандининг моддий таъминоти учун тўрт йиллик алимент пули, яъни 64 миллион 678 минг сўмни тўлиқ тўлаб берди.

Шу асосда алиментчи ота фарзанди вояга етгунгача бўлган давр учун қарздорликни бартараф этиб, чет элга чиқиш ҳуқуқига эга бўлди. Унга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижга чиқмоқчи бўлган ота алиментдан қарзини узди