Мамлакатимизда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида ижобий ўзгаришларга эришиш йўлида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу мақсадда ҳудудларни секторларга бўлиб ишни ташкил этиш тизимининг жорий этилгани халқ билан манзилли мулоқотнинг йўлга қўйилишига имкон яратди.

Наманган вилоятида ҳам секторлар фаолиятида самарадорликни кузатиш мумкин. Жумладан, Наманган шаҳаридаги 1-сектор раҳбарияти томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар бунга мисол бўла олади.

Сектор раҳбари, Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отахўжаев томонидан маҳаллалардаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” билан ишлаш, “маҳаллабай” ишлаш тизимининг юритилиши, иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш, жиноятчиликни камайтириш ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигига эришиш каби юмушлар асосий мақсад қилинган.

Хусусан, секторда 17 та маҳалла, 13602 та хонадон мавжуд бўлиб, уларда 22832 та оила истиқомат қилади. Аҳоли сони 99,9 минг (шундан аёллар 50,2) нафарни ташкил этади.  

Сектор бўйича штаблар, масъуллар таркиби, назорат гуруҳлари ташкил этилиб, улар ўз фаолиятлари доирасида аҳоли ҳаётидаги турли хил муаммоларни ҳал этишга, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш, кредит олиш, меҳнат бандлиги, кам таъминланган оилаларга моддий кўмак берилишини йўлга қўйиш кабиларга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Якка тартибдаги тадбиркор Жобир Охунов беш нафар ишчи томонидан бир ойда 300 тонна маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида жой ва айланма маблағлари учун имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Мазкур мурожаатга ижобий ечим топиш масаласидаги муаммолари ҳал этилмоқда.

Аҳоли муаммоларини ўрганиш, турмуш тарзи ва ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида сектор ҳудудида бугунги кунга қадар ўтказилган сайёр қабулларда 200 нафардан ортиқ фуқароларнинг турли мазмундаги мурожаатлари эшитилди.

Сайёр қабулларда моддий ёрдам, уй-жой кадастри, соғлигини тиклаш учун, ишга жойлаштириш ва касбга ўқитиш, имтиёзли банк кредити олиш тўғрисида ҳамда бошқа масалалар бўйича амалий кўмак бериш юзасидан тегишли масъулларга аниқ топшириқлар бериб келинмоқда.

Мурожаатлар юзасидан 105 нафарига амалий ёрдам кўрсатилиб, 37 нафарига ҳуқуқий тушунчалар берилди. 33 нафар фуқаронинг мурожаатлари  маълум муддат талаб этиши сабабли масъуллар томонидан мурожаат ўрганилиши ва унинг ечимини амалга оширилиши тайинланди.

Шу жумладан, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга даволанишлари, жарроҳлик амалиётларини ўташлари ва бошқа муаммоларни бартараф этиш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан 434,7 млн сўмлик бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатилди.  

— Сектор раҳбариятига қилган мурожаатим туфайли менга “Баою” русумли тикув дастгоҳи тақдим этилди, - дейди Замира Валиева. – Энди мен ўз йўналишим бўйича фаолиятимни ташкил этиб, ишларимни йўлга қўйиб олдим. Оилавий юмушларни бажаришда, фарзанд тарбиясида ҳаммасига имконият яратилди.  

Яна бир ҳамшаҳаримиз субсидия асосида берилган имтиёздан мамнунлигини билдирди.  

— Тикувчилик касбидан хабардорлигим боис чок тикув жиҳозига эҳтиёж сезардим, – дейди Холинисо Қосимова. – Мурожаатим кечиктирилмасдан ўз ўрнида ҳал этилди. Таклифим инобатга олиниб “Жак - Ф4” русумдаги тикув дастгоҳига эга бўлдим. Навбатдаги режаларим фаолиятимни кенгайтириб, тайёрлаётган маҳсулотлар турларини кўпайтирмоқчиман.  

Эҳтиёжманд оилалар мурожаатларини инобатга олиб амалий ёрдам тариқасида 50 дан ортиқ оилага ҳомийлик ва бошқа манбалар ҳисобидан 14 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.

Ҳудудда тадбиркорлик ривожи учун янги шароит ва имкониятлар яратишни мақсад қилган “Баркамол авлод” маҳалласидаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”да биринчилардан бўлиб фаолиятини бошлаган “Ғаймур текстил” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини бир маромда олиб бораётган  корхоналардан саналади.

Корхона раҳбари билан мулоқот давомида маълум бўлдики, жамият қиймати 12,5 млрд сўм бўлган “Тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга ошириш натижасида 50 та янги иш ўринлари яратилган.

Тадбиркор маҳсулотларни ҳажмини ошириш, хомашё захирасини яратиши учун маблағга эҳтиёжи борлигини билдирди. Масалани атрофлича ўрганиб чиққан сектор раҳбари зарурий чоралар кўрилишини, ижобий ечим топилишини билдирди.  

Сектор фаолиятига дахлдор бўлган "Шаршара" маҳалласида Африка лаққа балиғи етиштираётган ёш тадбиркор Рустам Томабаевнинг фаолияти самарали бўлмоқда. Тадбиркор томонидан ўтган йили 50 тоннадан зиёд балиқ маҳсулотларини ички бозорга етказиб берган.

Тадбиркор фаолияти билан танишган сектор раҳбари унинг таклиф ва муаммоларини тинглаб, таклиф-мулоҳазаларини айтди.

Бундан ташқари «2024-йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар доирасида маҳаллалардаги аҳоли вакиллари билан учрашувлар ташкиллаштириш ва улардан таклифлар олиш, бандлигини таъминлаш ҳамда эҳтиёжманд қатламни ижтимоий ҳимоя қилиш билан биргаликда ёшларнинг сиёсий билимини ошириш, тарғибот ишларида фаолликка ундаш мақсадида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Яқинда ўтказилган навбатдаги учрашувда 15 нафардан ортиқ ёшларни иш билан таъминлаш, ўқув курсларида таълим олиш учун кўмак бериш, дастлабки ишларини йўлга қўйиш учун кам фоизли кредит, моддий ёрдам олиш масалалар бўйича мурожаатлар тингланиб, ижобий ҳал этилди.

Ҳудудда “Ёшлар дафтари”га киритилган ўғил-қизларга муносиб иш ўринларини яратиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида кичик саноат зонасида иккита лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган. Ушбу лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 170 нафар дафтардаги ёшларни иш билан таъминланиши режалаштирилди.

Бугунги кунда сектор раҳбарининг қатъий тартиби, ташаббуси билан МФЙ раислари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар ишлари бўйича вакиллар ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳудудларни ишсизлик ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича “маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилган. Мана шундай иш ташкил этишнинг асл моҳияти ҳам Президентимиз сиёсатининг туб моҳиятига, ўзагига бориб туташади. Шунингдек, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”да мавжуд моддий кўмакка муҳтож, кам таъминланган, иқтисодий аҳволи ночор бўлганлар рўйхатидаги оилаларни босқичма-босқич камбағалликдан чиқариш ва уларни турли йўналишларда касб-ҳунарга ўқитиш орқали, ўзини ўзи банд қилиш ва доимий ишга жойлаштириш бўйича ишлар давом эттириб келинмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш йўналишларида сектор томонидан манзилли иш олиб борилмоқда. Қарор доирасида сектор кесимида таҳлил қилинганда ҳудудда 2024 йил учун 2461 нафар фуқаро “Аёллар дафтари”га қамраб олинади.  

Яқинда Анваржон Отахўжаев 1-сектор ҳудудида жойлашган  маҳаллалар ёшлари билан навбатдаги мулоқотини ўтказди.  

Унда ёшлар ўзларининг янги ташаббуслари, таклиф ва мурожаатлари билан қатнашишди. 20 дан зиёд ёшлар томонидан билдирилган олий ўқув юрти ва курслари учун тўлов контрактларини тўлашда кўмаклашиш, чок-тикув машинаси, саломатлигини тиклаш, маҳаллада янги ўқув курси ташкил этиш каби таклиф ҳамда мурожаатлари тингланди. Асосий мурожаат ва таклифлар қаноатлантирилиб, маълум баъзи масалалар тегишли ташкилотларга бириктирилди.  

Сектор фаолиятидаги асосий ишлар энг қуйи бўғин – маҳаллада бажарилиши зарур бўлганлиги боис, кўчалар ва хонадонларга бирма-бир кирилиб, аҳоли билан бевосита мулоқотлар белгиланган вақтда амалга оширилмоқда. Натижада аниқланган муаммолар бевосита жойида бартараф этилмоқда. Ўз ўрнида ҳал этишнинг иложи бўлмаган камчилик ва муаммоларни эса “йўл хариталари”га киритиб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш йўлга қўйилмоқда.

Улуғбек РЎЗИМАТОВ,

Насимжон ЮНУСОВ,

журналист

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Секторлар фаолиятида самара борми?