Самарқандда триатлон ва пара триатлон бўйича бошланиши кутилаётган “World Triathlon Cup Samarkand-2024”, “World Triathlon Para Cup Samarkand-2024” мусобақалари олдидан ўтказилаётган тадбирлар, ички мусобақалар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги биринчиликлар жаҳон триатлон оиласининг диққат-марказидаги тадбирлар сирасига киради.

“Париж-2024” Олимпиадасининг рейтинг балларини тақдим этадиган мазкур нуфузли мусобақа дастурига биноан илк кунги баҳсларни ўсмирлар бошлаб беради.

Бугун, 17 май куни айнан ўсмирлар ўртасида “CATA-WATA” (қизлар) ва “CATA-WATA” (ўғил болалар) ўртасидаги баҳслар бўлиб ўтади.

Шунингдек, кун давомида “World Triathlon Cup Samarkand-2024”, “World Triathlon Para Cup Samarkand-2024” баҳсларининг асосий иштирокчилари бўлган дунёнинг 60 га яқин давлатидан келган спорт жамоалари, Халқаро триатлон федерацияси вакиллари, ҳакам ва экспертлар учун Самарқанднинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар, ёш спортчилар билан учрашувлар, суҳбатлар ташкил этилади.

Бевосита “Париж-2024” Олимпиадасининг рейтинг балларини тақдим этадиган жаҳон кубоги баҳсларига тўхталадиган бўлсак, жорий йилнинг 30 июль куни Франция пойтахти Парижда Олимпиада ўйинларининг старт чизиғидаги ўринлар учун Самарқандда кечадиган вело пойга, сузиш, югуриш дастурларини қамраб олган триатлон мусобақалари кўп масалага ойдинлик киритади. Аввало, Олимпия ўйинлари чизиғида кучли спортчиларнинг қай тартибда ўрин олишини Самарқанд спорт йўлаклари белгилаб беради. Бундан ташқари, ушбу баҳслар жаҳон триатлонининг келажаги бўлган маҳоратли ёшларнинг жаҳон рейтингидаги даражаси кўтарилишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Париж Олимпиадаси рейтинг балларини тақдим этадиган Самарқанд мусобақаларида жаҳон рейтингида кучлилар қаторида қайд этиб келинаётган Германия, Франция, Буюк Британия, Япония, Ирландия, Венгрия каби ўнлаб давлатларнинг 54 нафар аъзоси ва юз нафардан ортиқ етакчиликка даъвогар триатлончиларнинг баҳсларга ҳозирлик кўраётганлиги Самарқанд мусобақаси дунё нигоҳидаги баҳс бўлишини англатмоқда.

Спортчилар умумий узунлиги 40 километрни ташкил этадиган велопойга, югуриш ва сузиш баҳсларида ғолиблик учун курашади.

[gallery-17447]

Жаҳон кубоги Euro sport, Жаҳон триатлон федерацияси расмий каналлари ва бошқа нуфузли хорижий телеканаллар орқали тўғридан-тўғри дунёга намойиш этиб борилиши яна бир карра халқаро спорт жамоатчилиги эътиборини Самарқандга қаратади.

Самарқанд халқаро туризм марказида жойлашган Самарқанд эшкак эшиш канали атрофидаги хушманзара масканда ўтадиган мусобақалар Европа, Осиё, Америка, Океания мамлакатларидан келган спортчилар учун Париж йўлланмасини қўлга киритишда ҳал қилувчи омил вазифасини ўтайди.

Мамлакатимизда илк бор ўтаётган жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоасининг 20 нафар спортчиси қатнашаётганлиги юртимизда ушбу спорт турининг ривожи янги босқичга кўтарилаётганлигидан далолат бўлиши билан бирга умидли ёшларимизга катта спорт майдонида ўз маҳоратини, иқтидорини намойиш этиш, кучлилар орасида ўз собит ўрнига эга бўлишига имконият яратиши билан қадрлидир.

Мусобақа дастурига биноан, бугун ўсмирлар ўртасида, 18 май куни “World Triathlon Cup Samarkand-2024”, “World Triathlon Para Cup Samarkand-2024” мусобақалари, 19 май куни ҳаваскорлар учун “Age group” (Supersprint) ва Age group” (Standart) ҳамда эркаклар ва аёллар ўртасида мамлакат чемпионати бўлиб ўтади.

Т. Рўзиев, Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Триатлон: “Париж-2024” Олимпиадасига йўл Самарқанддан бошланади