Кеча ўз ишини якунлаган Ўзбекистон энергетика ҳафталиги доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Жаҳон банки вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда томонлар энергия самарадорлигини ошириш, газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва метан чиқиндиларини камайтириш лойиҳаларига инвестиция киритиш имкониятлари хусусида сўз юритди.
Мулоқот чоғида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги объектларнинг энергия самарадорлигини ошириш ва метан чиқиндиларини камайтиришга қаратилган лойиҳалар бўйича маълумотлар берилди.
Қайд этилганидек, мамлакатимизда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз натижасини бермоқда. Бу борада хорижий компаниялар билан ҳам ўзаро ҳамкорлик алоқалари ҳам мустаҳкамланиб бормоқда.
Учрашув якунида Жаҳон банки вакиллари “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан метан чиқиндиларини камайтириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларга молиявий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини таъкидлади.
Н.Зиёдуллаева,
ЎзА