Фотокўргазма очилишидан олдинги ўйлар

Таниқли фоторассом Алимурод Мамадаминов Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги 32-мактабда мустақиллигимизнинг 33 йиллигига бағишлаб, “Қонимдасан, спорт” номли шахсий фотокўргазмасини ўтказишга пухта ҳозирлик кўрмоқда.  

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Тошкент Фотосуратлар уйи, Жарқўрғон тумани ҳокимлиги ва Сурхондарё вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган фотокўргазманинг тантанали очилиш маросими жорий йил 18 май куни бўлиб ўтади.  

Фотокўргазмадан машҳур спортчиларимиз ҳаёти ва уларнинг жаҳон ҳамда халқаро мусобақаларда эришаётган ютуқлари акс этган ноёб суратлар ўрин олган.  

Алмурод Мамадаминов (Муҳаммад АМИН) мамлакатимиз ва хорижда ўтказиладиган турли нуфузли анжуманлар, фестиваллар, спорт мусобақалари, кўргазмалардан тайёрлаган фоторепортаж ва фотолавҳалари билан танилган фидойи, нигоҳлари ўткир, жонкуяр фотожурналист.  

Устоз ўз асарларида халқимизнинг бой тарихи, маданияти, миллий қадриятлари, одамларнинг мард-танти ва меҳмондўстлиги, меҳнатсеварлиги, баланд чўққиларни забт этаётган ёшларимизнинг ғалаба нашидаси, халқимизнинг олижаноб ҳис-туйғулари ва орзу-интилишларини юксак маҳорат билан ёритади. Спортчиларимизнинг дунё майдонларида эришаётган ютуқ ва қувончларини зўр маҳорат, фахр-ифтихор билан тарихга муҳрлашдан ўзгача завқ олади.  

А.Мамадаминовнинг олти йил муқаддам ташкил этган спорт мавзуидаги “Тезроқ, баландроқ, кучлироқ!” номли илк шахсий фотокўргазмаси минглаб мухлислар олқишига сазовор бўлиб, уларнинг кучли, енгилмас спортчиларимиз билан фахрланиш туйғусини янада юксалтирган эди.  

Фидойи фоторассом иккинчи шахсий фотокўргазмасини беғубор болалиги кечган Соқчи маҳалласидаги ўзи таълим-тарбия олган мактабида ташкил этаётгани юртдошлари ва маҳалладошларини спорт билан янада яқинлаштириш, қолаверса, қадим ва навқирон Жарқўрғон туманини пойтахтимиз ҳамда мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидан келадиган меҳмонларга яқиндан таништириш йўлидаги эзгу орзу-интилишлари ҳамда илк сабоқ олган таълим муассасасига меҳр-муҳаббати самарасидир.  

Қирқ йилдан ошибдики, оғир ва сермашаққат соҳа –фотожурналистикани улуғлаб келаётган устоз иккинчи шахсий кўргазмасини ўзи туғилиб ўсган маҳаллада ўтказаётганини эшитиб, ҳар қалай мен шундай фикрга келдим. Бундай шарафли ва айни пайтда масъулиятли ишни ўз зиммасига олганидан суюндим.  

Ана шу қувонч ҳисси ва Муҳаммад АМИН тахаллуси билан танилган фотожурналистнинг касбига садоқати, болалиги кечган сўлим қишлоққа меҳр-муҳаббати мени ҳам Соқчи маҳалласига етаклаб борди.  

Фотокўргазма бўлиб ўтишини эшитганимда аввал мафтункор баҳор фаслида ташкил этилаётган нафис тадбир ҳақида қисқароққина хабар беришга чоғланган эдим.  

Мабодо шунақа йўл тутганимда кўргазмадан кейин ўзимни уқувсизликда айблаган бўлар эканман. Биласизми, нега?  

Айни пайтда қўлига фотоаппарат олиб, икки-уч йил, борингки, беш-ўн йил турли тадбирларни суратга олиб юрган ёшлар касбидан ҳаволанганиданми ёки илмсизлигиданми давраларда ҳеч кимга гап бермай қолаётир. Бўлар- бўлмас суратларини чекка-чуккада “бозорга” солиб, ўқувчи- ёшлар ва талабаларга “ундоқ қилиб бераман, бундоқ қилиб бераман” дея пул ишлаш илинжида катта гапириб юрганлар қанча? Афсуски, бундай фотографлар суратларига эътибор билан боқсангиз, унда  мазмун ва маъно йўқлигидан ачинасиз, холос! Ўша суратларни Алимурод Мамадаминов каби ўз касбининг фидойиларининг заҳматли меҳнатлари билан қиёсласангиз, фоторассомлик ҳам нозик маҳорат талаб этадиган буюк санъатлигига ишонч ҳосил қиласиз...

Фотокўргазма ташкил этилаётган мактабга келгач, мустақиллик йиллари спортчиларимизнинг маҳорати ошиб бориши, жаҳон мусобақаларида эришаётган улкан ютуқлари ва мамлакатимизда кейинги йилларда спортга қаратилаётган юксак эътибор хусусида қизиқарли маълумотларга, бой тасаввурга эга бўлдим. Кўз олдимда Термиз шаҳрида миллий кураш бўйича ўтказилган халқаро мусобақалар ва кураш ишқибозларининг ғалаба нашидасини тотаётган онлари, спортчиларимизнинг дунёнинг турли давлатларидаги нуфузли жаҳон беллашувларидаги ютуқлари, Олимпия ўйинларидаги тенгсиз ғалабалари садафдек гавдаланди.  

Битта мисол: кўргазмадан ўрин олаётган Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишлаб, Термиз шаҳрида ўтказилган халқаро кураш мусобақасидаги бир сурат эътиборимни тортди. Ишонасизми, ўша суратни тарихга муҳрлаш учун Муҳаммад АМИН қарийб бир соат чим устида полвонлардан нигоҳ узмай ёнбошлаб ётган эди.  

Мусобақа якунлангач, у нафақат мамлакатимизнинг, балки хорижнинг ҳам айрим нуфузли нашрларида чоп этилгани ёдимда қолган.  

Фотокўргазма тайёрланаётган залдан ташқари чиқар эканман, Алимурод Мамадаминов билан боғлиқ айрим хотираларим ҳам қайта тикланди.  

Устозни талабалик йилларидан танийман. Бўлажак фоторассом ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетида юқори курсда ўқир эди. Мен эса энди талаба бўлган йилларим. Кўп ҳолларда қизиқишим йўқ дарсларга кирмай қўяқолардим. Бир сафар қайсидир фандан имтиҳон топшираётганимизда ўқитувчи дарсида қатнашмаганим учун баҳо қўймаслигини айтди. Имтиҳон бўлаётган аудитория ёнида куймакланиб турганимда Алимурод ака келиб қолди. Салом-аликдан сўнг кайфиятим тушкун эканини сўради. Мен дардимни айтдим. Эртага баҳонгизни оласиз, фақат эрталаб шу ерда бир учрашайлик, деб қолди. Рози бўлдим. Айтган вақтида журналистика факультетининг ертўласига тушиш жойида устозни кутиб турдим. Қўлида битта китоб билан чиқиб келди. “Мана шу китобни олингда домлага беринг, баҳонгизни қўяди. Ҳали бу китоб чоп этилганидан хабари йўқ”, дея йўлида давом этди. Кайфиятим кўтарилиб, домланинг кафедрасига бордим. Эшикни одоб билан тақиллатиб, қабулига кирдим. Китобни қўлимда тутиб, “домлажон баҳо қўймасангиз ҳам майли, илтимос, шу китобга дастхат ёзиб беринг, муаллифи сиз экансиз”, деб туриб олдим. Домла кўз ойнагини тақиб, китобни қўлига олдию, исм-шарифига кўзи тушгач, мени саволга тутди. “Ие, бу китоб ҳали ўзимда йўғу, сиз қаердан олдингиз”, дея кўзлари кулди. Менга ўзгача меҳр билан нигоҳ ташлади. “Йўғе, домлажон, мен худди дарсингизда маърузаларингизни тинглаётгандек бўлиб, бу китобни аллақачон ўқиб чиқдим. Агар сизда бўлмаса совға қиламан” дедим. “Иккинчи марта дарсимдан бесабаб қолманг, келинг баҳонгизни қўйиб берай”, дея қўлини чўзди домла ҳам. Билсам, ўша йилларда Алимурод ака ўқиш билан бирга университетнинг “Тошкент университети” кўп нусхали газетасида ҳам ишлар экан...  

Бу йил 66 ёшини қарши олаётган устоз ўзидан ёшларни, шогирдларини ҳамиша қўллаб-қувватлаган, мотивация берган. Устоз билан оёқ устида бир зум суҳбатлашиб, мазкур фотокўргазмани ҳам нафақат маҳалласи ёки жарқўрғонликлар, балки сурхондарёлик ёшларнинг спортга қизиқиш ва интилишини янада кучайтириш мақсадида ташкил этаётганини англагандек бўлдим.  

[gallery-17446]

Жарқўрғондан Термизга қараб йўлга чиқар эканман, самимий, жонкуяр инсон, нозик ва ўткир нигоҳли фоторассомнинг ана шундай фазилатларини ҳам яна бир бор эсладим...  

Мактабда фотокўргазмага тайёргарлик қизғин кечаётир. Туман ҳокимлиги ва вилоят спорт бошқармаси ҳам тадбирни чиройли ўтказишга яқиндан кўмаклашмоқда.  

...Сурхондарёда майин шамол эсиб, осмонда ёмғирли булутлар пайдо бўлаётир. Мабодо кўргазманинг очилиш маросими гўзал баҳорнинг майин ёмғирли кунига тўғри келиб қолса, буни ҳам яратганнинг бир ҳикмати сифатида қабул қиламиз. Зеро, сурхондарёликлар ҳамиша яхши ниятлар билан ёмғирдан қут-барака кутиб яшайди...  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таниқли фоторассом ўзи ўқиган мактабда кўргазма ташкил этмоқда