Ўзбекистон ТИВ раҳбари Литванинг янги элчисини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Литванинг мамлакатимиздаги янги элчиси Эгидиюс Навикас билан учрашди ва ишонч ёрлиғини қабул қилди. ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда икки ва кўп томонлама шаклдаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди, яқин истиқболдаги умумий кун тартиби кўриб чиқилди.
ТИВ раҳбари элчига икки давлат ўртасида кенгайиб бораётган муносабатнинг улкан салоҳиятини рўёбга чиқаришда муваффақият тилади.