Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Португалия элчиси этиб тайинланган Мадалена Фишерни қабул қилди. ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда икки томонлама алоқани мустаҳкамлаш зарурлиги, бугунги ҳолат мавжуд салоҳиятга мос келмаслиги таъкидланди.

Ташқи ишлар вазирликлари бундай саъй-ҳаракат ташаббускори бўлиши лозимлиги қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Португалия ўртасида дипломатик муносабат 1992 йил 12 августда ўрнатилган. 2023 йил октябрь ойида Б.Саидов Люксембургда Португалия ташқи ишлар вазири Жоау Гомеш Кравиньо билан музокара ўтказган. Ўшанда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда институционаллаштириш, шунингдек, маданий ва туризм алмашинувини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Португалиянинг янги элчиси Ўзбекистонда аккредитациядан ўтди