Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти раҳбари Зокир Раҳимов ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) вакили, Бизнесни қўллаб қувватлаш лойиҳаси раҳбари Мило Стеванович ўртасида учрашув ўтказилди.
Учрашувда Наманган вилоятидаги Поп миллий табиат боғида экотуризмни барқарор ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди. Хусусан, миллий боғда ташриф маркази, эко йўлаклар ташкил қилиш ва сайёҳлар учун бошқа қулайликлар яратишга ҳам эътибор қаратилди.
Учрашув якунида USAID вакилларининг июнь ойида Поп миллий табиат боғига ташриф буюришлари борасида келишувга эришилди. Бунда экотуризм объектлари учун муносиб жойларни аниқлаш мақсад қилинган.
Маълумот учун, бу каби ташриф марказлари ҳамда экотуризм масканлари яқин йиллар ичида республикамиздаги барча миллий табиат боғларида ташкил қилиниши режалаштирилган.
Насиба Элибекова,
ЎзА