15 май куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги Жаннатмакон маҳалласида тоғдан тушиб келган айиқ отиб ўлдирилди. Гап шундаки, айиқ кўча кезиб, тажовузкор ҳаракатлар қилган. Айиқни зарарсизлантириш жараёнида у ички ишлар ходимларидан бирига ташланиб, жароҳат етказган. Сўнгра 74-мактаб ҳудудига кирган. Йиртқич мактаб ўқувчилари ҳаётига хавф туғдиргани сабабли тезкор чора кўриш талаб қилинган ва у отиб ўлдирилган. Ушбу ҳолат эса ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Экология, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини асраб-авайлашни устувор мақсади деб билган Ўзбекистон Экологик партияси ушбу ҳолат юзасидан ўз расмий муносабатини билдирди.  

“Тўғри, айиқ қўрққанидан одамлар оралаб, югуриб юрибди. Кимгадир тажовуз қилиши мумкин бундай пайтда. Истисно йўқ. Лекин, ақлли ва онгли инсон адашган ҳайвонни зарарсизлантириб, яна табиат қўйнига қўйиб юбориши мумкин эдику!  

Қўнғир айиқ табиатимизда саноқлигина қолган. Бутун мамлакат бўйича умумий сони 300 тага ҳам етмайди. Буни максимал сақлаш чораларини кўриш керак.  

Олдин ҳам шундай воқеа юзасидан муносабат билдирган эдик. Ёввойи ҳайвонлар яқин яшайдиган тоғли ва тоғолди ҳудудлар бутун республикамиз бўйича нари борса 20 тани ташкил қилади. Наҳотки, Экология, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиянинг туман бўлимларида мана шундай ҳолатларда ёввойи ҳайвонларни ухлатувчи ускуналар, дори воситаларини ташкил қилиш орқали уларни зарарсизлантириб, табиатга қайтаришни иложи бўлмаса?  

Ахир биз замонавий дунёда яшаяпмизку! Масъул давлат идораларидан бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича аниқ чоралар кўришларини сўраймиз”, дейилади партия муносабатида.  

Дарҳақиқат, инсон ҳаёти ҳамма нарсадан устун. Аммо юқоридаги каби ҳолатлар рўй бериши мумкин бўлган тоғ ва тоғолди ҳудудларда йиртқич ҳайвонлардан ҳимояланиш чораларини кўриш, сих ҳам, кабоб ҳам куймайдиган даражада йўл тутиш ҳайвонот оламини асрашда муҳим аҳамиятга эга.  

М.Комилова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Айиқ отиб ўлдирилгани юзасидан Экопартия муносабат билдирди