Қонунийликни таъминлаш, давлат хизматлари кўрсатиш ва ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш йўналишларида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Бу саволга Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева жавоб берди:  

– Қонунлар бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича тегишли идораларга 3 мингдан зиёд тақдимнома киритилди. Натижада 3 минг 830 нафар шахс маъмурий, 1 минг 169 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди. Судларга 189 миллиард сўмга яқин 3 мингдан ортиқ даъво (ариза)лар киритилди.  

Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича 128 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди. Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан 1,76 миллиондан зиёд ҳужжат лойиҳаси  бўйича ҳуқуқий хулосалар берилди.  

Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига 4,3 миллиондан ортиқ хизмат кўрсатилди. Хизмат кўрсатиш жараёни ва босқичлари соддалаштирилиши натижасида ўртача хизмат кўрсатиш вақти 7,5 дақиқани ташкил этмоқда.  

19 минг 858 юридик шахс, 53 минг 314 якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилди. Давлат хизматлари марказларида кўрсатиладиган давлат хизматлари турлари сони 355 тага етказилди.  

Адлия вазирлиги ташаббуси билан 63 норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди. 500 дан ортиқ қонунчилик ҳужжати лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Шунингдек, 51 идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилди.  

Вазирликка юборилган 35 мингдан ортиқ мурожаатнинг 76 фоизи қонуний ҳал этилди. Фуқаро ва тадбиркорлар манфаатида киритилган таъсир чоралари натижасида 538 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағи ундириб берилди.  

ФҲДЁ бўлимлари томонидан 312,5 мингдан зиёд хизмат кўрсатилди. 207 минг 263 туғилиш, 45 минг 199 ўлим қайд этилди. 48 минг 615 никоҳ расмийлаштирилган бўлса, 11,5 мингга яқин никоҳ бекор қилинди.  

15 мингдан зиёд интеллектуал мулк объектлари рўйхатдан ўтказилди. Соҳадаги жараёнларни енгиллаштириш мақсадида 8 регламент ишлаб чиқилди.  

Минтақавий брендларни яратиш мақсадида бешта географик кўрсаткич рўйхатга олинди ҳамда потенциал географик кўрсаткичлар иштирокида кўргазма ташкил этилди.  

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш мақсадида 263 ташкилот рўйхатдан ўтказилди. Натижада республикада фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлар сони 9,5 мингдан ошди. 

Ҳуқуқий хизмат кўрсатиш соҳасида 1,3 миллиондан ортиқ нотариал ҳаракат амалга оширилди.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия вазирлиги тақдимномалари асосида 4 минг нафарга яқин шахс маъмурий жавобгарликка тортилди