Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан 15 май — Халқаро иқлим кунига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

— Бугун экология ва атроф-муҳит, иқлим билан боғлиқ муаммолар ҳар биримизни ҳушёрликка чорлайди, — деди Спикер ўринбосари Х.Ғаффоров. — Ҳар йили 15 май “Халқаро иқлим куни” сифатида бутун дунёда кенг нишонланади. Ушбу сана иқлим ўзгаришларига қарши кураш ва мослашиш борасида ўзаро ҳамкорлик қилиш, иқлим ўзгариши муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида жорий қилинган. Бугунги кунда табиатни асраб қолиш инсоният олдида турган энг глобал муаммолардан биридир. Глобал исиш, табиий офатлар, атмосфера қатламида озон миқдорининг ошиши инсонларнинг ҳаёт хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу эса иқлим ўзгариши ва экология муаммоларини юмшатишга қаратилган чораларни кўришни тақозо этади.  

Тадбирда соҳа вакиллари маъруза қилиб, мамлакатимизда иқлим ўзгаришларига мослашиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Хусусан, "Ўзгидромет" агентлиги директори ўринбосари Ибратжон Каримов иқлим ўзгариши билан боғлиқ ўсиб бораётган глобал таҳдидларга комплекс жавоб қайтариш мақсадида БМТ Иқлим ўзгаришлари бўйича Париж Битими қабул қилинганини таъкидлади:  

—  Янги келишувга мувофиқ, ривожланган давлатлар билан бир қаторда ривожланаётган давлатлар ҳам атмосферага ташланмалар миқдорини камайтириш мажбуриятини олиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон ҳам мазкур Битимни ратификация қилиб, 2030 йилга келиб иссиқхона газлари солиштирма ташланмаларини 2010 йилдаги даражага нисбатан 35 фоизга қисқартириш мажбуриятини олди. Халқаро мажбуриятни таъминлаш, иқлим ўзгаришларининг олдини олиш ва унга мослашиш борасида юртимизда муайян ишлар амалга оширилмоқда, — деди Ибратжон Каримов.  

— Иқлим ўзгаришига бир нечта омиллар сабаб бўлмоқда, — дейди депутат Нодир Абдувалиев. — Ана шундай омиллардан бири Орол фожеасидир. Орол денгизи бир пайтдар Марказий Осиёда кондиционер вазифасини бажариб турган. Афсуски, Орол фожеаси оқибатида минтақада иқлим кескин ўргариб бормоқда. Бу оқибатларни юмшатиш учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, энергетика ва саноат тизимидаги ҳолатлар ҳам экологияга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бу борада қонунчиликка бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Қолаверса, назорат-таҳлил ишларини олиб бораяпмиз.  

Тадбирда иқлим ўзгаришларига мослашиш борасида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилаётгани, Давлат дастури доирасида 2024 йил якунига қадар яшил боғлар сонини 444 тага етказиш белгилангани, “яшил иқтисодиёт”, “яшил” энергетика тамойилларини амалиётга жорий этишга қаратилган йирик лойиҳалар эътироф этилди.  

Тадбир давомида иқлим ўзгаришларининг олдини олиш ва унга мослашиш учун қатор чора-тадбирларни амалга ошириш, хусусан, иссиқхона газларини камайтириш, ишлаб чиқаришда ва транспортда экологик тоза технологияларни қўллаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни татбиқ этиш, “ақлли” қишлоқ хўжалиги тамойилларини жорий қилиш, яшил иқтисодиётни ривожлантириш бўйича бир қатор таклифлар берилди.  

Муҳтарама Комилова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқлим ўзгаришларига мослашиш борасида қандай чоралар кўрилмоқда?