Жорий йилнинг 18 май куни Жиззах шаҳрида Ўзсаноатқурилишбанк, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳамда Жиззах политехника институти ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон: илм қалдирғочлари – 2024” талабалар III халқаро анжумани ўтказилади.

Ўзсаноатқурилишбанк қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, корхоналарда илғор технологияларни жорий этиш ва лойиҳаларни молиялаштиришга масъул муассаса сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Банк томонидан “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси доирасида архитектура, қурилиш ва қурилиш материаллари соҳаси учун кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари талаба-ёшлари учун “Янги Ўзбекистон: илм қалдирғочлари – 2024” халқаро анжуман ташкил этилмоқда.

Жиззах политехника институтибилан ҳамкорликда ўтказилаётган халқаро анжуман талабалар илмий-тадқиқот ишларининг кўрик танлови шаклида ташкил қилиниб, унда, шунингдек, хорижий турдош университетлардан ҳам ёш олимлар иштирок этади.

Бундан кўзланган мақсад ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда соҳа олимлари ўртасида яқин алоқа ўрнатиб, олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларининг асосланган тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиқ этишга қаратилган.

Тадбир дастуридан архитектура ва қурилиш соҳасида кадрлар тайёрлашнинг замонавий усуллари, меҳнат муҳофазаси ва иқтисодий муаммолар, соҳада ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, энергия самарадор биноларни лойиҳалашда архитектуравий ечимлар ва уларниг экологик-техник меъёрлари, бино-иншоотлар ҳамда сунъий йўл муҳандислиги объектлари қурилишида энг яхши конструкциявий ечимлар, лойиҳа ва технологиялар каби кўплаб мавзуларда маърузали чиқишлар ўрин олган.

Анжуманнинг амалий қисмида иштирокчилар “Knauf” ва “Basalt Uzbekistan” сингари йирик корхоналар хом ашё ва маҳсулотларидан фойдаланиб замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш имкониятлари билан яқиндан танишади.

Таъкидлаш керакки, анжуманга қабул қилинган илмий тезислар тўплам шаклида чоп этилади. Унда эълон қилинган илмий ишларнинг барчасига сертификат тақдим этилиб, “Google Scholar” базасида индексланади.

Мухтасар айтганда, Жиззах шаҳрида бўлиб ўтадиган “Янги Ўзбекистон: илм қалдирғочлари – 2024” халқаро анжумани архитектура, қурилиш ва қурилиш материаллари соҳасида илм олаётган ва илмий-татқиқот ишлари билан шуғулланаётган талабалар ҳамда ёш олимлар учун катта имконият эшигини очади.

Анжуманга барча ёшларни таклиф қиламиз.

Қўшимча маълумот учун: 72-226-40-55, 91-591-42-41, 91-564 82 85, 91-395 14 14.

Реклама ҳуқуқи асосида

Банк Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистон: илм қалдирғочлари – 2024”: Жиззах ёшларни чорлайди