UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди
Регина Мария Кастижио Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси (UNICEF)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида иш бошлади. Ушбу лавозимга тайинланишидан аввал Кастижио хоним айни вазифани Хорватияда ва Парагвайда ҳам бажарган. 2016 йилгача Боливия, Эквадор ва Перуда UNAIDS директори, Швейцарияда ушбу тузилманинг хусусий сектор билан ҳамкорлк бўлими раҳбари ва БМТ Бош котиби Кофи Aннан Ижроия маъмуриятида Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича масъул ходим бўлиб ишлаган.
AҚШ Ғарбий Вашингтон университетида иқтисод ва халқаро муносабатлар бўйича таҳсил олган тажрибали мутахассис Индиана штатидаги Нотр-Дам университетида давлат бошқаруви ва халқаро муносабатлар бўйича магистрлик даражасини олган.
Регина Мария Кастижио испан, инглиз ва француз тилларида равон сўзлашади. Оилали, икки фарзанди бор.
Гўзал Сатторова,
ЎзА