Нукусда ўтаётган “Ёшлар овози” Бўзатов FEST фестивалининг эстрада йўналишида супер финалчилар маълум бўлди.

Унда 10-15, 16-22 ҳамда 23-30 ёш тоифаларида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган энг иқтидорли 41 нафар ёш иштирок этмоқда. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари уларнинг ҳар бирининг маҳорати, ижроси ва овоз имкониятларини баҳолаб бормоқда. Иштирокчилар орасидан ғолибни аниқлаш анча мураккаб кечмоқда. Чунки уларнинг барчаси иқтидорли, ўз ҳудудида ғолибликни қўлга киритган ёшлардан.  

[gallery-17420]

– “Ёшлар овози” фестивали мен учун ҳақиқий тажриба мактаби бўлди, – дейди Бухоро вилоятидан танлов иштирокчиси Жасурбек Жўрабеков. – Чунки устозларимизнинг маслаҳати билан саҳнада туриб, қандай ишлаш кераклиги бўйича кўп нарсаларни ўргандик. Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтини тамомлаб, келажакда замонавий ва миллий эстрадамизни жаҳон саҳналарига олиб чиқмоқчиман. Бу борада мазкур фестиваль катта аҳамият касб этмоқда.  

– Фестивалда 10-15 ёш тоифасида иштирок этиб, супер финалга йўлланмани қўлга киритганимдан мамнунман, – дейди Қорақалпоғистон Республикасидан танлов иштирокчиси Асемай Уракова. – Нукус шаҳридаги 22-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида эстрада вокал йўналишида таҳсил оляпман. Барча иштирокчиларга омад тилайман.  

“Бўзатов иқтидорларни кашф этади!” шиори остидаги танловда бугун супер финал иштирокчилари ўз маҳоратини намойиш этмоқда.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/hDknwttWNSc?si=pDb_PusmzcVNEWNt" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёшлар овози”: супер финалчилар маълум бўлди (+видео)