Хабарингиз бор, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Россия ва Қозоғистонда ўтаётган анъанавий турнирларда иштирок этмоқда.
Остона шаҳрида давом этаётган «Элорда кубоги» баҳсларининг эркаклар ўртасидаги чорак финал жангларида 10 нафар вакилимиз рингга кўтарилди. Мазкур рингларда, афсуски, Муҳаммадқодир Мамиржонов, Худойназар Файзов, Мадияр Данияров, Шаҳбоз Юнусалиев, Ғафур Тоҳиров ва Сардор Шомуродов имкониятни бой бериб қўйди. Миразизбек Мирзахалилов, Атҳамжон Муҳиддинов, Ҳавасбек Асадуллаев, Аълохон Абдуллаев ва Раҳматулло Бойматов каби маҳоратли боксчиларимиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Россиянинг Хабаровск шаҳри мезбонлик қилаётган халқаро турнирда -71 кг. вазндаги боксчимиз Иқболжон Ҳолдоров машғулот чоғидаги кичик жароҳати туфайли рингга кўтарилмади.
Бироқ, 54 килограммгача вазндаги икки боксчимиз ўз иштирокини ғалаба билан бошлади. Аниқроғи, Шаҳзод Музаффаров ушбу вазнда қирғизистонлик Нурсеит Аширмаматовни, Ҳасанбой Дўсматов эса Вячеслав Мирзаевни 5:0 ҳисобида таслим қилди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА