Ўзбекистон ҳам энди дунёнинг гигант компанияларидан бири ҳисобланган "TCL" бренди ва технологияси асосида замонавий янги авлод телевизорларини ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлди.

Artel компаниялар гуруҳи билан тузилган келишувга асосан мазкур телевизорлар эндиликда “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи билан халқаро бозорларга кириб боради. 

Жорий йилнинг 2-3 май кунлари пойтахтимизда ўтказилган III Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасидаги музокаралар "Ўзэлтехсаноат" уюшмасига аъзо “Quality Device” ва Хитойнинг “TCL Overseas marketing LTD” компаниялари фаолиятида ҳам янги босқични бошлаб берди. Яъни, ушбу форум доирасида томонлар ўртасида англашув меморандуми имзоланди. 

Мазкур ҳужжатга асосан Ўзбекистонда "TCL" бренди ва технологияси асосида замонавий янги авлод телевизорларини ишлаб чиқариш кўзда тутилган. 

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бундай келишувга эришишда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 23-25 январь кунлари Хитой Халқ Республикасига ташрифи мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди. Ўтган давр мобайнида компаниялар вакиллари турли учрашув ва музокаралар олиб борди. 

ЎзА мухбирлари форум доирасида имзоланган меморандум ижроси асосида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги Artel компаниялар гуруҳига кирувчи “Quality Device” корхонасида бўлди. 

Унда корхона масъуллари, ишчи-ходимлари ва “TCL Overseas marketing LTD” компанияси вакили билан мулоқот ташкил этилиб, ушбу лойиҳа асосида олиб борилаётган ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида маълумот берилди. 

“Quality Device” ва “TCL Overseas marketing LTD” компаниялари масъулларининг Ўзбекистонда "TCL" бренди ва технологияси асосида замонавий янги авлод телевизорлари ишлаб чиқарилиши бўйича дастлабки эришилган натижалар ҳақидаги интервьюсини ЎзАнинг YouTube каналида кўришингиз мумкин. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/TgEP6UMmjxs" title="Xitoyning “TCL” brendi va texnologiyasi asosida yangi avlod televizorlari ishlab chiqarilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Насиба Зиёдуллаева, Дониёр Ёқубов, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойнинг "TCL" бренди ва технологияси асосида янги авлод телевизорлари ишлаб чиқарилмоқда (+видео)