18 май куни Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани Қўрғон қишлоғида «Qo‘shrabot navosi» бахшичилик фестивали бўлиб ўтади.
Фестиваль доирасида миллий ҳунармандчилик кўргазмаси, миллий ўйинлар, фольклор ансамбллари чиқишлари ва концерт дастурлари бўлиб ўтади.
Фестиваль учун айнан Қўрғон қишлоғи танлангани бежиз эмас. 1868 йилда бахши-шоир, ўзбек адабиётининг мумтоз намоёндаларидан бири Эргаш Жуманбулбул ўғли айнан шу ерда туғилган. У каби бошқа бахшилар ҳикоячи-хонанданинг насрий баёнлари билан бирга келган достонларни айтиб юрган. У каби бахшилар достон ижроси давомида насрий изоҳларни ҳам баён этган.
Достонларда қаҳрамонлик ва муҳаббат мавзуси уйғунлашиб кетган. Ўзбек эпик асарларининг кўпчилигида халқнинг ўтмиши акс эттирилган. “Алпомиш” достони шулардан бири бўлиб, унда ўзбек халқининг ўрта асрлардаги ярим кўчманчилари ҳаётининг ўзига хос хусусиятлари ифодаланган.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА