Марказий банк томонидан аҳоли ўртасида сўровнома ўтказилди. Жорий йил апрель ойида ўтказилган сўровномалар натижасига кўра аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан ошиб, мос равишда 14,0 ва 13,3 фоизни ташкил этди.

Ўтказилган сўровлар натижасига кўра апрель ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси ўтган ойга нисбатан тезлашиб, 13,7 фоизни ташкил этди.  

Ўзбекистон аҳолисининг йиллик инфляцион кутилмаси коммунал хизматлар нархлари кўтарилишидан сўнг кескин ошди, дейилади Марказий банкнинг мартда ўтказган сўрови натижасида. Корхоналар ҳам бу омилни қайд этган, аммо улар валюта курси ўзгаришининг инфляцияга таъсиридан кўпроқ ташвишланмоқда.  

Апрель ойида Ўзбекистон аҳолиси ва бизнесининг келгуси 12 ойлик инфляция кутилмалари 4 ойлик пасайишдан сўнг кескин ошди.  

Аҳолининг нархлар кутилмаси мамлакат бўйича ўртача 14 фоизни март ойига нисбатан +1,2 фоиз), тадбиркорларники 13,3 фоизни (+1,1 фоиз) ташкил этди.  

Тошкент пессимистик инфляция кутилмалари бўйича етакчи бўлиб қолди. Пойтахт аҳолиси 17,2 фоиз (+0,3 фоиз), тадбиркорлар эса 14,8 фоиз (0,4 фоиз) инфляцияни кутмоқда.  

Шу билан бирга, нархларнинг ўсиши кутилмалари Бухоро вилоятида — 15,7 фоиз (+3,4 фоиз), Фарғона вилоятида — 14,9 фоиз (+1,3 фоиз) ва Сурхондарё вилоятида — 14,7 фоиз (+2,2 фоиз) кўрсаткичида билдирилган.  

Бизнес Тошкентда — 14,5 фоиз (+1,7 фоиз), Сирдарёда — 14,4 фоиз (+2 фоиз) ва Жиззах вилоятида — 13,9 фоиз (+2,4 фоиз) юқори инфляция даражасини кутмоқда. 

Март ойидаги сўровларда нархларнинг ошишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган асосий омил коммунал хизматлар нархининг ошиши бўлди — 55 фоиз (март ойида — 42 фоиз).  

Кейинги 12 ой ичида нархлар ошишига валюта курсининг ўзгариши таъсир қилади, деб ҳисоблаган респондентлар улуши бироз камайди — респондентларнинг 55 фоизи шундай фикрда (аввал 61 фоиз эди), монополия ва нархларнинг сунъий ошиши — 29 фоиз (35 фоиз эди), транспорт харажатлари — 29 фоиз (28 фоиз эди).  

Бизнеснинг инфляцион кутилмалари ошишининг асосий омили айирбошлаш курсининг ўзгариши бўлиб қолмоқда — 60 фоиз (61 фоиз эди), лекин коммунал хизматлар нархларининг ўсиши ҳам қайд этилди — 54 фоиз (38 фоиз эди).  

Тадбиркорлар солиқ юкининг юқорилигини ҳам таъкидламоқда — 31 фоиз (25 фоиз эди).  

Даромадлари 10−15 миллион сўм бўлган аҳоли гуруҳлари ўртасида инфляцион кутилмалар бирмунча пасайди — 16,9 фоиздан 16,6 фоизга, 15 миллион сўмдан ортиқ даромадлиларда 16,1 фоиздан 15,9 фоизгача пасайди. Бошқа паст даромадли гуруҳларда инфлацион кутилма ошди.  

Даромадсиз аҳоли учун инфляцион кутилмалар бир ой олдинги 12 фоизга нисбатан ошиб, 13,2 фоизни ташкил этди, даромади 3−4 миллион сўм бўлганлар учун эса 13,1 фоиз (12 фоиз эди), даромади 2−3 миллион сўм бўлганлар учун 11,7 фоиздан 14,2 фоизгача ошди.  

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Апрель ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 13,7 фоизни ташкил этди