Қарор ва ижро

Президентимизнинг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2023 йил 15 ноябрдаги “Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижроси юзасидан мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш борасида ижобий ишлар амалга оширилмоқда. 

Наманганда “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш лойиҳаларни молиялаштириш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан таништириш мақсадида Бизнесни ривожлантириш банки ва Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди. 

Ҳудудларда ташкил этилган Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш орқали халқимиз фаровонлигини оширишга салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда. Вилоятда бугунги кунда мавжуд 788 та маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар ўз самарасини бермоқда. 

[gallery-17410]

“Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” МЧЖ раҳбари Раҳимжон Абдуҳалимовнинг қайд этишича, электрон платформа орқали 8 минг 86 та тадбиркорлик субъекти томонидан 1,2 триллион сўмлик молиявий кўмак учун 12 минг 294 та ариза келиб тушган. Баҳолаш натижасида 2 минг 879 та лойиҳага ижобий хулоса берилган бўлиб, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан 2 минг 274 таси тасдиқланган. 

Мазкур лойиҳалар ўрганилди ва комиссия томонидан 1 минг 916 тасига ижобий хулоса берилиб, ўқишга йўналтирилди. Ўқиш жараёнларини якунлаб, саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги каби йўналишлардаги бизнес режаларини ҳимоя қилган тадбиркорлик субъектларидан 1 минг 530 тасига сертификат тақдим қилинди. 

Бугунги кунга қадар 855 та ташаббускорга қиймати 81,5 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди. Бунинг натижасида 2 минг 230 та иш ўрни яратилди. Пресс-тур иштирокчилари даставвал Чуст туманидаги Хўжаобод маҳалласида истиқомат қилувчи Зулфизар Лутфуллаева раҳбарлигидаги “Chust iftixor tekstil” масъулияти чекланган жамиятда бўлди. Бу оила ўз фаолиятини миллий ҳунармандчилик соҳасини ривожлантириш дастури доирасида ажратилган кредит асосида бошлаб, ҳозирги кунда хорижга текстиль маҳсулотларини етказиб бериб, йиллик даромади 150 миллион сўмдан ошди. 

Эътиборлиси, кичик корхонада айни пайтда “Аёллар дафтари”га бўлган 40 нафар хотин-қиз меҳнат қилмоқда. Уларнинг беш нафари ногиронлиги мавжуд, жисмоний имконияти чекланган. Ишчиларга 3-4 миллион сўмдан ҳақ тўланмоқда. Ҳунарманд тадбиркорга “Янги Ўзбекистон” кичик саноат зонаси ҳудудидан 50 гектар ер ҳам ажратилди. Келгусида бу жойда йирик ишлаб чиқариш мажмуаси қурилиб, 300 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/nH-K3uW3EjM" title="Biznes loyihalar  mamlakat  rivojiga  xizmat  qiladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Янги Наманган туманидаги Шербулоқ маҳалласида жойлашган “Trans energetik” масъулияти чекланган жамият водий вилоятларида электр энергетикага ихтисослашган кам сонли корхоналардан бири ҳисобланади. Ёш тадбиркор Абдулҳамид Қодиров раҳбарлигидаги жамиятда ўндан ортиқ турдаги турли қувватдаги трансформаторлар ишлаб чиқарилади. Бугунги кунда юртимизда электр энергияси истеъмолига талаб ҳар қачонгидан ортиб бораётган бир вақтда бу каби корхоналар фаолиятига эҳтиёж катта. Айни шу муҳим жиҳатни теран англаган мазкур тадбиркорлик субъекти ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бунинг натижасида ўртача ойлик даромад 100 миллион сўмга етди.

– Ўзим аслида ҳуқуқшунослик йўналишида олий таълим муассасасида таҳсил олганман. 2019 йилда Россия Федерациясида ўқиш билан боғлиқ хизмат сафарим чоғида энергетикага жиддий қизиқиш пайдо бўлган. Акам билан маслаҳатлашиб катта мақсадлар билан янги йўналишдаги фаолиятга киришдим, – дейди тадбиркор Абдулҳамид Қодиров. – Аввал, икки киши иш бошладик, ҳозир ишчилар сони 12 нафардан ошди. Очиғини айтиш керак, илгарилари тадбиркорлар учун кредитларнинг юқори ставкада бўлганлиги сабабли кўплаб субъектлар ишида қийинчиликлар юзага келар, ҳеч қанча вақт ўтмай аксарияти ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўларди. Ҳозир эса вазият тамомила ўзгарган. Бизнес юритмоқчимисиз, ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан ўқув курсида билим оласиз, кейин эса имтиёзли кредит оласиз. Фаолиятимни кенгайтириш мақсадида Наманган вилояти Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази кўмагида 100 миллион сўмлик имтиёзли кредитга эга бўлдим. 

Пресс-турда журналистлар тадбиркорлар Кичик бизнесга кўмаклашиш марказининг иш фаолияти билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди. 

Оқилхон Дадабоев (видео), ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бизнес лойиҳалар мамлакат ривожига хизмат қилади (+видео)