Енгил конструкцияли спорт мажмуаларини бунёд этиш, халқаро спорт мусобақаларини ташкил этиш, илғор технологиялардан кенг фойдаланиш ҳар қандай мамлакатнинг спорт тараққиётига хизмат қилиши тайин.

Шу жиҳатдан, Хитой спорт тажрибасининг илғор жиҳатларини юртимизда жорий этиш, Ўзбекистон спорт инфратузилмасини янги босқичга олиб чиқиш бугунги куннинг муҳим вазифаси саналади.  

Айни кунларда Хитой давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримов бошчилигидаги делегация аъзолари ушбу мамлакатда спорт таълимининг илғор жиҳатлари, янгича форматдаги дарс ўтиш, машғулотлар жараёни билан танишмоқда.  

Айтиш лозим, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Хитойнинг Пекин спорт университети ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.  

Ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш, илғор тажрибаларни жорий этиш мақсадида Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари Пекин спорт университети ректори Жанг Жиан бошчилигидаги хитойлик спорт таълими вакиллари билан  учрашув ўтказди.  

Учрашувда нафақат икки олийгоҳ, балки Ўзбекистон-Хитой спорти ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати муҳокама қилиниб, малакали кадрларни тайёрлаш, таълим жараёнини халқаро стандартларга мослаштириш, бошқарув тизимини рақамлаштириш, тадқиқот ишлари сифатини яхшилаш, спорт-таълим технологияларининг трансферини амалга ошириш ҳамда келгусидаги истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.  

Суҳбат якунида Пекин спорт университети жамоаси Ўзбекистон спорт таълимини ривожлантиришда ўз тажрибалари билан амалий ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.  

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт таълимида Хитой тажрибаси қўлланилади