Халқаро майдонда янги ютуқлар қўлга киритилишида, жамиятнинг гуллаб-яшнашида фандаги муваффақиятлар, илмий хулосалар асосий омил бўлиб келган. Бугун жаҳондаги қайсики ривожланган давлат тараққиётига эътибор қаратилса, юксалиш томирларига назар ташланса, унинг таг замини илм-фан ривожи билан чамбарчас боғлиқ бўлганига амин бўламиз.

Дунё илм-фани ривожига бешик бўлган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қарийб бир асрдан зиёд вақтдан буён нафақат юртимиз, балки жаҳон илм-фани, юзлаб соҳалар ривожини таъминлаб келаётган муқаддас илм ва фан муассасаси саналади.  

Мамлакатимизда ва Осиё қитъасида энг нуфузли ва етакчи олий ўқув юртларидан бири бўлиб келган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ёшларнинг маънавий салоҳиятини ошириш, илм-фан ва маданият, замонавий таълим тизимларини ривожлантириш, малакали мутахассислар тайёрлаш, умуминсоний қадриятларни юксалтиришда беқиёс ўрни ва улкан ҳиссаси борлиги ўтган даврларда амалга оширилган ишлар кўламидан ҳам билса бўлади.  

Бугун ушбу илм даргоҳида буюк олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги ва Ўзбекистон миллий университети ташкил топганининг 106 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган “Мирзо Улуғбек – буюк мутафаккир олим ва давлат арбоби” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманда шу ҳақда сўз борди.  

Дунёнинг турли давлатларидан, хусусан Япония, Хитой, Россия, Испания, Германия, Туркия, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон давлатларидан келган етук олимлар, мамлакатимиздаги турли олийгоҳларнинг олимлари жаҳон тамаддунида Мирзо Улуғбекнинг ўрни хусусида тўхталиб ўтди.  

Таъкидланганидек, фан оламида илмий мактаб яратиш ўта ноёб ҳодиса. Бу борада Миллий университет олимлари томонидан катта илмий ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу даргоҳда камолга етган Ҳабиб Абдуллаев, Обид Содиқов, Саъди Сирожиддинов, Тошмуҳаммад Саримсоқов, Жўра Мусаев, Маҳмуд Салоҳиддинов, Шавкат Алимов, Азимбой Саъдуллаев каби олимларнинг илмий мероси жаҳон илм-фанининг ноёб дурдонаси сифатида дунё таълим масканларида мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилиб келмоқда. Айнан ушбу олимлар таниқли давлат арбоби ва олиму мутафаккир Мирзо Улуғбек бошлаган эзгу анъаналарнинг янги замондаги давомчилари бўлди, дейиш мукин.  

Миллий университетда таълим олган кўплаб олимлар ҳозирда хорижий олий таълим муассасаларида муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Ҳозирда Миллий университетда 29 нафар академик, 150 дан ортиқ фан доктори ва профессорлар, 400 дан зиёд фан номзоди, фалсафа доктори ва доцентлар фаолият кўрсатмоқда, 200 дан ортиқ ёш олимлар ва 500 дан зиёд иқтидорли талабалар илмий тадқиқотлар олиб бормоқда.  

Улкан илмий салоҳиятга эга бўлган университет мамлакатимиз илм-фанининг таянч олий таълим даргоҳи ҳисобланади. Унда барча университетлар учун давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари тайёрланиб келинмоқда.  

Бундан ташқари, хорижий таълим муассасалари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, илғор технология ва коммуникация тизимларини жорий этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, ривожланган давлатларнинг 100 дан ортиқ олий таълим ва илмий муассасалари билан алоқалар ўрнатилгани, турли лойиҳа ва дастурлар ишлаб чиқарилаётгани мамлакатимиз таълим тизимини ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/5upYdOQuhgU" title="Davlat taraqqiyoti ilm-fan rivoji bilan chambarchas bogʻliq" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Жаҳон илм-фани ривожига катта ҳисса қўшган ва давлатчилик тарихида муҳим роль ўйнаган Мирзо Улуғбек даврини ўрганиш, унинг бой меросини тадқиқ қилиш келажак ютуқларига хизмат қилиши билан қадрли.  

Икки кун давом этадиган конференция давомида тадқиқотчилар, олимлар турли шўъбаларга бўлинган ҳолда 200 дан ортиқ маърузаларни тинглашади ва муҳокама қилишади.  

Т.Рўзиев, Н.Абдувоитов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат тараққиёти илм-фан ривожи билан чамбарчас боғлиқ (+видео)