Қозоғистонда ўтаётган самбо бўйича Осиё-Океания чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтмоқда. Мусобақанинг иккинчи кунги баҳсларида спортчиларимиз 6 та олтин, 5 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, Зебинисо Амруллаева, Ирода Тоҳирова, Моҳинур Аралова, Нафиса Асомиддинова, Озодбек Атоев ва Акбарали Саъдуллаев ўз вазн тоифаларида олтин медалга сазовор бўлди. Дилмурод Дўстмуродов, Мақсадбек Комилов, Давлат Козимов, Гуласал Облоқулова ҳамда Асемай Калиллаева кумуш, Матлуба Атаниязова, Бобир Янгибоев, Хўжақул Эргашев, Барно Жаназарова, Рамазон Бозоров, Бахтиёр Нуруллаев ва Владислав Булигин бронза медали билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, чемпионатнинг дастлабки кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза медалига эга чиққан эди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА