Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари Ўзбекистон автомобиль бозорида апрель ойи якунларини сарҳисоб қилди. Ўзбекистон автомобиль бозорида февраль ойидан бошлаб савдода пасайиш тенденцияси кузатилди. Апрель ойи якунларига кўра, мамлакатда автотранспорт воситаларининг умумий савдоси 19 фоизга камайиб, 88,3 мингта автомобилни ташкил этди.

Апрель ойида 78,5 мингта енгил автомобиллар сотилди, бу аввалги ойга нисбатан 18,6 фоизга кам. Республиканинг барча ҳудудларида енгил автомобиллар бозорида сотувлар камаймоқда. Энг катта пасайиш Наманган, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилди, бу ерда савдо ҳажмининг пасайиши 30 фоиздан ошди.  

Йиллик ўлчовда енгил автомобиль бозори 35,3 фоизга камайди. Камайиш сабаблари автокредитларни қисқартириш ва уларни бериш қоидаларининг мураккаблашиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон банклари томонидан 1,25 триллион сўмлик автокредитлар берилди. Республика Марказий банкининг очиқ маълумотларига кўра, бу сўнгги икки йилдаги энг паст кўрсаткичдир.  

Енгил автомобилларнинг бирламчи бозорида ҳам пасайиш динамикаси кузатилмоқда. Бироқ, апрель ойида ушбу сегментнинг пасайиши секинлашди, ой давомида сотувлар март ойидаги 17 фоизга нисбатан 10 фоизга пасайиш билан деярли 20 мингта автомобилни ташкил этди. Шу билан бирга, ўтган йилга нисбатан ушбу бирламчи бозор деярли 22 фоизга камайди.  

Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар сотувининг пасайиш тенденцияси кетма-кет учинчи ой кузатилмоқда. Апрель ойида 17,7 мингта енгил автомобиль сотилди, бу ўтган ойга нисбатан 9 фоизга кам. Йил давомида бу ерда фаоллик 21 фоиздан кўпроққа камайди.  

Хорижий енгил автомобиллар бозори 15,3 фоизга камайди. Апрель ойида жами 2 мингта хорижий автомобиль сотилган. Ўтган йилнинг апрель ойига нисбатан сотувлар 24 фоизга камайди.  

Енгил автомобиллар иккиламчи бозори 21,2 фоизга қисқарди. Апрель ойида рўйхатга олинган автомобиллар сони қарийб 59 мингтани ташкил этди. Йиллик кўрсаткичларда 39 фоизга янада сезиларли пасайиш кузатилди. Иккиламчи бозорда сотувлар 2022 йил бошидан бери минимал даражага етди.  

Аксинча, электромобиллар бозори апрель ойида юқори савдо кўрсаткичларини намойиш қилди. Апрель ойида енгил электромобиллар сотуви 2,9 мингтани ташкил этди, бу март ойидаги кўрсаткичга нисбатан 23,2 фоизга кўпроқ.  

Энг кўп сотувлар пойтахтда қайд этилган – деярли 2 мингта автомобиль. Йиллик ҳисобда республикада электромобиллар савдоси 2 баробарга ошди.  

Ш.Маматуропова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон автомобиль бозорида сотувлар камайди