Яшил макон

Бугунги кунда бутун дунёда иқлим ўзгариши глобал муаммога айланиб бормоқда. Бу хавф биз яшаб турган маконни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Унинг олдини олиш мақсадида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Натижада дарахт ва бута кўчатлари экиш, боғлар барпо этиш, яшил майдонларни кенгайтириш, саноат ҳудудларини иҳотазорлаштириш республикамизда оммавий ҳаракатга айланди.  

Бу жараёнда Навоий кон-металлургия комбинати жамоаси ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. 2021-2024 йилларда ҳудудлар иқлимига мос бир миллион тупдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари ўтқазилиб, янги боғ-роғлар, яшил майдонлар барпо этилди.

Яшил макон, бу – экологик муҳит, инсон саломатлиги, узоқ умр кўриш, келажак авлод тақдири демакдир. Буни биринчи даражали вазифа, деб билган комбинат жамоаси бу йилги баҳор ва куз мавсумида ишлаб чиқариш корхоналари, кончилар масканлари ҳудудларига 460 минг туп мевали, манзарали ва бута кўчатлари экишни режалаштирган. Эрта кўклам Қизилқум кенгликларида жойлашган бўлинмалар ҳудудларига 24,8 минг туп манзарали, 4,7 минг туп мевали, 302,7 минг туп бута кўчатлари, шунингдек, ҳар хил гул ниҳоллари ўтқазилди. Бу эзгу ишлар буюк Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг: “Ҳамишалиғ таъкид этур эдим: хон бўлсанг-да боғ ярат, гадой бўлсанг-да боғ ярат – бир кунмас-бир кун мевасини татирсен…” деган даъватини ёдга солади.  

Боғлар ҳудуд кўрки, таровати ҳисобланади. Улар меваси, сояси инсоният учун ризқ-насиба, ҳаёт манбаидир. Комбинат жамоаси ҳар йили янги боғлар яратишга катта эътибор қаратиб келяпти. “Дўстлик” агрофирмаси ҳудудида 8 гектарлик “НКМК 65 йиллиги”, Навоий машинасозлик заводи ҳудудида “НМЗ 60 йиллиги”, 3-гидрометаллургия заводи ҳудудида 5 гектарлик “НКМК 65 йиллиги” каби боғлар барпо этилгани фикримиз исботи. Нурота туманида жойлашган “Пистали” кони ва 6-гидрометаллургия заводи ҳудудида барпо этилган 65,5 гектарлик боғ ва “яшил белбоғ”ларга асос солингани хайрли ташаббуслардан бири бўлди. Ҳашар йўли билан боққа 41 минг тупдан ортиқ дарахт кўчатлари, шунингдек, жорий йилнинг баҳор мавсумида 24 минг тупдан ортиқ бута ниҳоллари экилди.

Айни пайтда экилган ҳар бир ниҳол агротехник талаблар асосида парваришланмоқда. Бу “яшил белбоғ”лар файласуф шоир Гёте айтганидек: “Умид билан суқилган таёқ, бир кун берар мева-ю япроқ”. Ҳадемай бу кўчатлар бўй кўрсатиб, ҳудудларга ўзгача чирой, тароват бағишлайди. Кўркам боғзор, яшил маконга айланади. Ёзнинг жазирама кунларида ўтган-кетганлар улар соясида бирпас тин олиб, экканлар ҳаққига дуолар қилса, ажабмас!  

Бу йилги баҳор анча серёғин келди. Юқори намлик ва қуёшнинг заррин тафти кўчатлар ривожига ижобий таъсир кўрсатиб, улар бугун кўкка бўй чўзмоқда. Айни пайтда ниҳолларни суғориш энг тежамкор усул – томчилатиб суғориш орқали амалга оширилмоқда.  

Маълумки, бўлинмалар жойлашган Қизилқум кенгликлари, Нурота тоғ тизмалари, дашт-адирликларнинг иқлими, тупроқ хусусияти ҳар хил. Мисол учун, Қизилқумнинг ёзи иссиқ-гармсел, қиши эса изғирин ва қаҳратон. Бу ҳудуд шароитига мос ниҳол экилмаса, кўчатлар табиат инжиқликларига дош беролмаслиги табиий. Бунинг учун энг аввал ҳудудлар тупроқ таҳлили ва иқлим шароити ўрганилиб, шунга мос саксовул, қайрағоч, тол, тут, чинни гужум, қарағай, олма, нок, гилос, олча ва бошқа кўчатлар экилди. Улар барчаси паспортлаштирилиб, “yashilmakon.eco” “Яшил макон” электрон платформасига киритилди. Янгидан ташкил этилган иш ўринларига деҳқончилик, боғдорчилик ҳадисини олган тажрибали боғбонлар ишга олинмоқда.

Гуллар, гулзорлар таровати, ифори инсон қалбига ўзгача завқ бағишлашига ҳеч эътибор берганмисиз! Комбинат жамоаси борлиққа чирой, кончиларга яхши кайфият бағишлаш мақсадида бўлинмаларни гулзорларга айлантиришга алоҳида эътибор қаратган ва бу ишларда ҳар доим фаол. Айни кунларда комбинат бўйича 64 килограмм райҳон уруғи харид қилиниб, уларни экиш ишлари якунланмоқда.

Бундан ташқари, кўчатлар экилган майдонлар оралиғига қадалган сабзавот ва полиз экинлари яхши натижаларни беряпти. Улардан олинган ҳосил ишчи-ходимларга етказиб берилмоқда. Қизилқум кенгликларида етилган, қуёш тафтига тўйинган маҳсулотлар таъми тилни ёради.  

Комбинат жамоасининг хайрли ташаббусларидан бири корхона ёшлари ҳар йили “Орол тақдири – келажак авлод тақдири!” шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ шаҳридан 80 километр узоқликда жойлашган Орол денгизининг қуриган тубида саксовул кўчатларини ўтқазиш акциясида фаол иштирок этиб келаётганидир. Яқинда 100 нафар ёш ушбу олис ҳудудга бориб, умуммиллий лойиҳа доирасида саксовул экиш ишларини амалга ошириб келди.

Олис ҳудудда кўклам таровати

Учқудуқ вилоят марказидан 300 километр узоқда, Қизилқум саҳроси бағрида жойлашган. Кончилар маскани давлатимиз эътибори ва комбинат кўмагида йилдан-йилга энг обод, ҳавас қилса арзигулик манзилга айланиб бормоқда. Бундай кўркамликни кончилар ўз қўллари билан яратиб, ҳудудни гуллаб-яшнатишга катта ҳисса қўшмоқда.  

Аслида, бу ерда яшаш, ишлаш, ниҳол ўстириш, боғ яратишнинг ўзи катта жасорат ва қаҳрамонликдир. Буни бу манзилда истиқомат қилаётганлар, ҳудудда бўлганлар яхши билади. Шу боис, ёзнинг иссиқ гармсели, қиш изғирини, қум-барханлар кўчкиси, чўлнинг мураккаб шароити, табиат инжиқликларига чидаб, шукроналик билан умргузаронлик қилаётганлар иродаси, матонатига тасаннолар айтса арзийди.  

Учқудуқликлар яшаётган масканини яхши кўради. Бу манзилни гуллаб-яшнатиш, боғ-роғга айлантириш, меҳр билан ниҳол ўстириш уларнинг орзу-мақсади. Эрта баҳордан ўз манзилларини обод қилиш истагида белни маҳкам боғлаб, янги ниҳоллар, гуллар ўтқазади. Бунинг натижасида ҳудудда боғ-роғлар борган сари кенгайиб бораётир. Бу йилги баҳор мавсумида кончилар кўчат экишни яна биринчилардан бўлиб бошлаб берди. Улар иштирокида 86 минг тупдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари, буталар экилди. Айни пайтда қадалган ниҳоллар оби-тобида парваришланмоқда.  

Айниқса, бўлинмаларни “яшил белбоғ”, “яшил қоплама”, яъни ҳимоя деворлари билан ўраш, чўл иқлимига мос манзарали дарахт, саксовул ва бута кўчатларини кўпайтириш, манзилларни тоза-озода сақлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ўзига хос анъана ҳисобланади. Учқудуқликлар бу эзгу ишга асло бефарқ эмас. Шу боис, Учқудуқ борган сари яшнаб, яшил қиёфага кириб бормоқда. Бугун ҳудуд жамолини кўриб, дилингиз яйрайди, юрт одамларининг яратувчанлик йўлидаги ишларига ҳавасингиз келади.

Бир келиб-кетинг қўрғонимизга!

Жанубий кон бошқармаси бўлинмалари Қўшработ, Ғаллаорол ва Нуробод туманлари дашту адирликларида жойлашган. Бугун комбинатда ишлаб чиқарилаётган олтиннинг сезиларли улуши мазкур бошқарма ҳиссасига тўғри келади. Кейинги йилларда 4-гидрометаллургия заводи, кон ва шахталар, турли ишлаб чиқариш тармоқлари, шу билан бирга, замонавий инфратузилмага эга Нуробод ва Маржонбулоқ шаҳарлари, Заркент қўрғони ободончилиги йўлида катта ишлар қилингани чинакам бунёдкорлик намунаси бўлди.  

Бугун дов-дарахтларга бурканган, тоғ-адирларга туташ Заркент қўрғонига ташриф буюрган ҳар қандай кишининг бу масканга ҳаваси келиши табиий. Чунки замонавий уй-жойлар, равон кўчалар, бир-биридан чиройли ижтимоий объектлар, йўл чети ва бўш майдонларга экилган ниҳоллар, гул-райҳонлар таровати инсон қалбига ўзгача завқ беради. Бу қалбида яратувчанлик иштиёқи ёниб турган аҳил жамоанинг бирдамлиги, ҳудуд ободлиги йўлида олиб бораётган хайрли ишларининг мевасидир.

Сўнгги тўрт йилда экилган 40 минг тупга яқин мевали ва манзарали дарахтлар, бута ва гул кўчатлари кончилар масканлари кўркини тубдан ўзгартириб юборди. Мевали дарахтлар эса илк ҳосил бериб, эл маъмурчилигини таъминламоқда. Ҳозир ҳар бир ниҳол назоратга олиниб, агротехник талаблар асосида парваришланаётгани қувонарлидир.

Бу йил дашту адирларимизга кўклам ўзгача келди. Ёғингарчилик бу элдан ўз саховати, баракасини аямади. Бутун олам яшиллик, гўзаллик, лола-ю қизғалдоқлар бўй-басти, ифоридан яшнаб кетди. Бундан унумли фойдаланган заркентликлар яшаш жойлари, ҳовли-ю томорқаларига ниҳоллар қадаб, кўчат ва гуллар ўтқазди. Баҳор нафаси, уйғониш симфонияси акс этган паллада Заркент янада кўркам қиёфага кирди. Қўрғонимизга бир келсангиз, бунинг барчасига ўзингиз яққол гувоҳ бўласиз.

Қизилқум кенгликларида...

Табиат янгидан чирой очди. Саҳро янада гўзаллашиб, ўт-майсалар, саксовуллар кўзни қувнатади. Ёвшану шувоқ иси димоқларни қитиқлайди. Олам ва одам уйғонмоқда. Шундай паллада ҳеч кимда тиним йўқ. Меҳнат жамоалари ҳам фаоллашган. Улар сафида Марказий кон бошқармасининг аҳил, бунёдкор жамоаси ҳам бор. Кўчат, гул экиш ишларини тугатиб, ниҳолларни парваришлашга киришилган.  

Кўкламги юмушлар даврида зарафшонлик кончилар 74,6 минг тупдан зиёд ҳар хил навли, иқлимга чидамли қайрағоч, ясень, чинни гужум, тол, тут, Сурия атиргули ва бошқа ниҳолларни ўтқазди.  

Халқимизда “Излаган имкон топар”, деган гап бор. Бу замин одамлари ниҳоятда изланувчан, интилувчан. Шу боисдан, деҳқончилик бобида қўшимча имкониятларни излаб топмоқда. Бунга “Ауминзо-Амантой” конида амалга оширилган ишлар исбот. Жамоа ташаббуси билан 2021 йилда мўъжазгина иссиқхона ташкил этилган эди. Айни пайтда бу ерда 47 туп лимон, 6 туп мандарин кўчатлари парваришланиб, ички эҳтиёж учун 18 минг туп ҳар хил турдаги гул ниҳоллари етиштирилмоқда ва ҳудудларга ўтқазилмоқда. Бу ҳам маблағни иқтисод қилишнинг бир йўли.

Кон жамоаси бу йилги баҳор мавсумида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 3 гектар ерга 600 туп мевали ва манзарали кўчат ўтқазишга эришди. Шунингдек, ҳудудга қовун-тарвуз, қовоқ, ҳар хил зираворлар уруғлари ҳам экилди. Бундай ишларни бошқа бўлинмалар мисолида ҳам келтириш мумкин.  

Ҳар бир ишда пешқадам

Яшил майдонлар, боғлар, энг муҳими, ҳар бир бўлинмадаги ободлик ва орасталик инсон қалбига ишчанлик кайфиятини бахш этади. Бугунги кунда катта майдонда жойлашган Навоий машинасозлик заводига нисбатан шундай илиқ ибораларни келтириш мумкин. Бугун завод ҳудудига кириб борар экансиз, дид билан экилган анвойи гуллар, яшилликка бурканган боғлар, соя-салқин хиёбонлар, мўъжазгина дам олиш жойларини кўриб, жамоа ишига ҳавасингиз келади. Дид билан экилган ниҳоллар дилларга бетакрор қувонч ва ором бағишлайди.  

Ҳар гал гувоҳ бўламиз: боғбонлар доимо ниҳоллар парвариши, уларга ишлов бериш билан овора. Бунинг натижасида улар соат сайин кўкка бўй чўзиб, ривож топиб бормоқда. Аҳил жамоа бу йилги баҳор мавсумида дов-дарахтлар сонини янада оширишга эришди. Корхона ҳудудига 10,1 минг туп ҳар хил кўчатлар экилди.

Қилинган бу хайрли ишлар, барпо этилган боғлар, иҳотазорлар эртага яшил девор сифатида инсонларни чўл шамоллари, чанг-ғуборлардан сақлаши, ҳудудларга кўркамлик бағишлаши, фидоий кончиларни ўз ҳосилидан баҳраманд этиши табиий. Шу ўринда, қаҳрамон шоиримиз Эркин Воҳидовнинг қуйидаги сатрлари ёдимизга келади:

Юртдошим, боғингга бир ниҳол қада,

Бу ниҳол номини Яхшилик ата.

Ниҳолинг ёнига бир гул экиб қўй,

У гулнинг исмини Гўзаллик деб қўй.

Гулу ниҳолингга бахш этиб ҳаёт,

Сув бер ва бу сувга Меҳр деб от қўй.

Сендан фарзандингга боғ қолсин, эй дўст,

Боғинг Ватан деган ном олсин, эй дўст.

Комбинатнинг улкан жамоаси бундай хайрли ишларни амалга оширишда фаол иштирок этиб, жаннатмакон юртимизни обод этиш йўлида давом этаверади...

Бегзод Саидов,

“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ

Корпоратив ижтимоий масъулиятлар бўлими бошлиғи.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қизилқум кенгликларида боғлар, “яшил белбоғ”лар кенгаймоқда