Илм чегарасиз уммондир. У инсонларни борлиқни ҳис этиш, воқеликни идрок этиш, маънавий ва моддий оламни англашга, тафаккурини шакллантиришга ундайди. Илм яшаш чироғидир. У инсонларга бахт келтиради, ёруғликка чорлайди, жаҳолатдан йироқлаштиради.

Илмсизлик натижасида ёки илмнинг соф манфаатини ўрнига ўзининг шахсий манфаатини олдинга қўйиш оқибатида жамиятда низолар, келишмовчиликлар вужудга келмоқда.

Илмсизлик орқасидан оддий бир жумла нотўғри талқин қилиниб, умуман бошқа бир далиллар билан асослантирилиши оқибатида инсонларнинг умидсизлик даражаси ортиб кетмоқда, ҳаётнинг озгина машаққатларига дуч келинса сабрсизликка йўл қўйилмоқда, натижада, ҳуқуқбузарликлар содир этилиб, чақалоқларни сотиш, аканинг укасидан ўғирлик қилиши, қайнона ва келин ўртасидаги келишмовчиликлар, бунинг ортидан она ва фарзанд ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашуви, ҳаттоки, ўзининг жонига қасд қилиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.  

"Ўзбегойим" лойиҳасининг навбатдаги меҳмони Ўзбекистон халқ артисти, ўзбек халқининг юрагидан жой олган актриса ва режиссёр Дилором опа Каримова билан бугунги куннинг иллатига айланиб улгурган илмсизлик, масъулиятсизлик ва унинг келтириб чиқараётган чексиз оқибатлари тўғрисида батафсил суҳбатлашдик.

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/gBfzFpug4oM" title="Dilorom Karimova: “Barcha muammolar ilmsizlikdan va masʼuliyatsizlikdan kelib chiqadi!”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дилором Каримова: "Барча муаммолар илмсизликдан ва масъулиятсизликдан келиб чиқади!" (+видео)