Хабарингиз бор, куни кеча футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 7-тури ўз якунига етди. Мазкур турда қайд этилган айрим статистикаларга эътиборингизни қаратиб ўтмоқчимиз.

Ушбу турда жами етти ўйин ўтказилди ва ушбу баҳсларда 14 та гол урилди. Эътиборли жиҳати, мазкур турдаги учрашувларда энг йирик ҳисоб «Локомотив» – «ОКМК» ўйинида (0:2) қайд этилди. Энг кўп гол эса турнинг марказий ўйини «Нефтчи» ва «Андижон» баҳсида урилди. Учрашув 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди.  

Бу йилги Суперлигада 8-тур олдидан энг кўп гол урган жамоа 14 та гол билан «Навбаҳор» бўлиб турибди. Унинг ортидан 13 та гол билан «Андижон» таъқиб этмоқда. Энг кўп гол ўтказган клуб эса турнир жадвалида сўнгги ўринда турган «Бунёдкор» клуби. Бир вақтлар дунё юлдузлари тўп тепган пойтахт клуби ўтган 7 тур давомида ўз дарвозасидан жами 13 та тўп олиб чиқди. Шунингдек, энг кам гол урган жамоа сифатида ҳам айнан «Бунёдкор» 4 гол билан қайд этилган.  

Миллий чемпионатимизда Тома Табатадзе 7 та гол билан тўпурарлар рўйхатини бошқармоқда. Зоран Марушич ва Шоҳрух Абдураҳмонов эса 4 та гол билан иккинчи ҳамда учинчи ўринларни банд қилган. Шунингдек, Сардор Раҳмонов, Ислом Маматказин, Драган Черан, Лупче Дориев ва Муҳаммадали Абдураҳмонов эса 3 тадан гол урган ҳолда кейинги ўринларда бораётир.  

Суперлига жадвалида 7-турдан сўнг «Навбаҳор», «Андижон» ва «Насаф» жамоалари 12 очко билан кучли учликдан жой олган.  

Жорий йилнинг 18-21 май кунлари ташкил этиладиган 8-тур ўйинларида бу сафар ҳам мухлислар «Водий дербиси» — «Навбаҳор» ва «Нефтчи» клублари баҳсига гувоҳ бўлади. Айнан ушбу ўйин турнинг марказий учрашуви дея эътироф этилмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шиддатли ўтаётган Суперлига ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар