Жорий йилнинг 14-15 май кунлари “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасининг барча павильонларида 26 Халқаро “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2024” анжумани доирасида соҳа салоҳиятини намойиш этувчи йирик кўргазма ўтказилмоқда.

Унда 29 мамлакатдан мазкур тармоқда фаолият юритувчи 450та компания ёқилғи-энергетикага оид замонавий ускуна ва технологияларидан намуналар намойиш этиляпти.    

- Биз кўргазмада илк бор иштирок этмоқдамиз, - дейди Япониянинг “UTO” компанияси вакили Ивосаки Сакура. - Компаниямиз Япониянинг Осака шаҳрида жойлашган. Нефть-газ соҳасига ускуналар етказиб бериш билан шуғулланамиз. Ўйлайманки бугунги кўргазма ҳамкорлар билан тенг манфаатли шартномалар имзолашимизга хизмат қилади.   

- Биз Россияга қарашли компания вакилимиз. Бу ерда асосан нефть-газ соҳасига портлашдан ҳимоя қилувчи ускуналарни етказиб берамиз, - дейди компаниянинг Қозоғистондаги вакили Рустам Рўзиев. – Айтиш керакки, компаниямиз минтақадаги энг нуфузли ва йирик ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Соҳа учун зарур бўлган 0.4 киловольт кучланишга эга барча электр жиҳозларни ишлаб чиқарамиз. Бундан ташқари ёнғиндан огоҳлантирувчи ускуналар ҳам тайёрлаймиз. Бу ерда Ўзбекистон бозорини ўрганиб, келгусида корхона очиш ниятимиз бор. 

Иштирокчилар орасида дунёдаги етакчи халқаро нефть-газ ва энергетика компаниялари, молия институтлари вакиллари, халқаро экспертлар, ихтисослаштирилган давлат тузилмалари ва илмий-тадқиқот соҳаси вакиллари бор. Шу куни ташкилотчилар томонидан барча қатнашчиларга ўз салоҳиятларини намойиш этишлари учун етарлича шарт-шароит яратиб берилди. Масалан, углеводород қазиб олишнинг замонавий усуллари, нефть ва газни қайта ишлаш, хавфсизликни таъминловчи тизимлар, ёқилғи қуйиш шаҳобчаларининг замонавий  ечимлари кўпчиликнинг қизиқишини уйғотди.  

Кўргазмада қайта тикланувчи энергия манбааларини ишлаб чиқарувчи дунёнинг йирик компаниялари томонидан тақдим этилган маҳсулотларга айниқса кенг ўрин берилди. “Росатом” томонидан энергия ишлаб чиқаришнинг янги лойиҳалари ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.  

Хуллас, соҳа мутахассисларини бир жойга жамлаган форум ва унинг доирасидаги кўргазмалар иштирокчиларнинг ўзаро фойдали шартномалар тузишларига, дунёдаги энергетика тармоғи корхоналарининг янги илмий ишланмалари билан яқиндан танишишларига хизмат қилди.  

Соҳа мутахассисларининг таъкидлашича, Ўзбекистон энергетика форуми ва кўргазма натижалари иқтисодиётнинг ушбу муҳим секторида инновацион ечимлар ва стратегик ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши ва шаклланишига ёрдам беради.    

<iframe width="990" height="557" src="https://www.youtube.com/embed/vYzqkkXFY5g" title="Energetika tizimida yangi davr boshlanmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Аслиддин Алижонов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетика тизимида янги давр бошланмоқда (+видео)