Устоз
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигидаги “Устоз” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова фарзандлар таълим-тарбиясида устознинг, ота-оналарнинг ўрни муҳим эканини таъкидлайди.
— Ҳаётни чуқур англашга, тушунишга ёрдам берган инсонларни устоз деб биламан. Афсуски, сиз учун, сизнинг ҳаётингиз, келажагингиз учун ўйланадиган инсонни баъзан англаб етолмаймиз.
Ота-оналар бугун тарбияни, болани устозга, мактабга ташлаб қўйишади. Аммо бола асосий тарбияни ота-онадан олади, ота-онанинг қилганини қилади. Бир инсон айтган экан: “Болангни тарбиялама, барбир ўзинга ўхшайди, фақат ўзингни тарбияла”.
Ота-оналар ҳар куни фарзандлари учун ҳеч бўлмаганда 15 дақиқа вақтини ажратиб, улар билан суҳбатлашиши, китоб ўқиб бериши керак, — дейди Гавҳар Зокирова.
<iframe width="990" height="557" src="https://www.youtube.com/embed/iNiUrjOVB6A" title="Gavhar Zokirova: Bolangdan avval oʻzingni tarbiyala!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Комилова, А.Аҳмедов (видео), ЎзА