Мустақиллигимизнинг дастлабки даврларидан бошлаб, динимиз Исломга бўлган эътибор янада жадаллаштирилишига имконият яратилди. Шундай ислоҳотлар жумласига Дилкушо маҳалласида жойлашган катта масжид қурилишини мисол қилишимиз мумкин.

Масжид қурилишида илк фикр пайдо бўлгандан сўнг, унинг ҳужжатларини тайёрлаш ва жамоа бўлиб ибодат қилиш учун рухсат олиш, ҳожи  Ҳидоятулло домланинг саъй-ҳаракатлари самараси натижасида Дилкушода масжид қурилиб, 1991 йилнинг мартида ишга тушди.      

Бошланишида масжид кичик сиғимга эга бўлиб, қисқа давр ичида, айнан ҳожи Ҳидоятулло домланинг ҳаракатлари сабабли ҳам энига, ҳам бўйига, уч марта қайта қурилиб кенгайтирилди.    

Дилкушо масжидининг қайта қуриш ва кенгайтириш ҳисобидан амалга ошириш имконияти 2019 йил ёзида, Рамазон ҳайитидан сўнг пайдо бўлди. Масжид лойиҳасига асосан бинонинг ичида 1200-1500 нафар намозхон ибодат қилиши мумкин. Ҳозирги кунда масжид биноси барча қулайликларга эга бўлиб, намозхонлар ўз ибодатларини адо этиб келмоқдалар.  

<iframe width="990" height="557" src="https://www.youtube.com/embed/fD2nMUUr3uY" title="Yurt tilsimlari: “Dilkusho” masjidi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, И.Исматов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юрт тилсимлари: “Дилкушо” масжиди (+видео)