Осиё хотин-қизлари форумида Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш, айниқса, хотин-қизлар ҳуқуқлари муҳофазасини кучайтиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилаётгани эътироф этилди.

Аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилди. Хусусан, ушбу турдаги жиноятлар учун жиноий жавобгарлик белгиланган.  

Мамлакатимизнинг бу соҳалардаги муваффақиятлари Жаҳон банкининг «Аёллар, бизнес ва қонун» йиллик ҳисоботида қайд этилган. Мамлакатимиз гендер тенглиги бўйича қонунчиликни такомиллаштиришда энг юқори натижаларга эришган бешта давлатдан бирига айланди.  

Сенат Раиси Танзила Норбоева гендер тенглик сиёсатини тўғри йўлга қўйиш ва уни тўлақонли амалга ошириш бўйича Ўзбекистон 2030 йилга қадар мўлжалланган Гендер стратегиясини қабул қилгани ютуқлар асоси бўлиб хизмат қилаётганини қайд этди. 

– Ислоҳотларни самарали амалга оширишда аёлларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги муҳим аҳамият касб этиши ҳаммангизга маълум, – деди Т.Норбоева. – Шу маънода, уларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги роли ҳамда таъсирини кескин оширишга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Аёл раҳбар кадрларнинг янги авлодини шакллантиришда, аввало, уларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга эътибор қаратдик. Бугунги кунда хотин-қизларга таълим, илм-фан билан шуғулланиш учун барча шароитлар яратилди.  

Албатта, давлатимиз томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган ва зўравонликка учраган аёллар билан ишлашга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.  

Бу борада республикамизнинг ҳар бир туман ва шаҳарида аҳолига ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий ёрдамларни кўрсатувчи “Инсон” марказлари ўз фаолиятини бошлагани айни муддао бўлди.  

Президентимиз тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштиришга қаратилган яна бир муҳим ҳужжатни имзолади. Бу йўналишда “оила – маҳалла – туман ва ҳудуд” тамойили асосида комплекс ижтимоий хизматлар аҳолига ҳар бир маҳалла даражасида кўрсатилади.  

Бунинг учун маҳалла институти, унинг ишлаш механизмлари ҳам такомиллаштирилди. Ҳар бир маҳаллада 7 нафардан штат бирликлари ташкил этилиб, хотин-қизлар билан ишлаш алоҳида йўналиш сифатида ажратилди. Ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар билан турли йўналишларда манзилли ишлар йўлга қўйилмоқда. Тиббий, психологик, хуқуқий, касбий, ижтимоий ёрдамлардан иборат комплекс чора-тадбирлар давлат бюджетидан тўлиқ қопланиши белгилаб қўйилди. Бундан ташқари, инқироз ҳолатга тушган аёлларга ёрдам кўрсатиш учун вилоят ва туманларда Реабилитация марказлари фаолияти йўлга қўйилмоқда.  

– Форум кун тартибидан айнан юқоридаги каби долзарб муаммолар ечимига қаратилган масалалар ўрин олган. Бу мавзулар ўта долзарб, дунё мамлакатларининг келажак тақдири учун катта аҳамиятга эга бўлди. Форумда асос солаётган дўстона ҳамкорлигимиз ва фаол мулоқотларимиз, албатта, Осиё қитъасининг миллионлаб аёллари ҳаётини яхшилайди, деб умид қиламиз, – деди Сенат Раиси.  

Норгул Абдураимова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танзила Норбоева: Дўстона ҳамкорлигимиз ва фаол мулоқотимиз Осиё қитъасининг миллионлаб аёллари ҳаётини яхшилайди