Ижтимоий тармоқларда тошкентлик тадбиркорлар томонидан солиқ идоралари ходимлари текширувлар ўтказиш билан қўрқитиб, улардан муайян турдаги назорат касса машинасидан фойдаланишни талаб қилаётгани ҳақида шикоятлар пайдо бўлди.

Солиқ қўмитаси сешанба куни тадбиркорларга давлат реестрига киритилган онлайн назорат касса машинаси ёки виртуал назорат касса машинаси моделини унинг нархи, функционаллиги, фойдаланиш қулайлиги ва бошқа хусусиятларидан келиб чиқиб, эркин танлаш ҳуқуқига эга эканини маълум қилди.  

Қайд этилишича, агар солиқ хизмати ходимлари томонидан маълум бир онлайн НКТдан мажбуран фойдаланишга ундаш ҳолатларига дуч келинса, бу ҳақда @dsq_anticorrupciya_bot орқали хабар берилиши мумкин.  

Солиқ қўмитаси нақд пул тушумига эга бўлган барча тадбиркорлар онлайн назорат касса машинаси ёки виртуал назорат-касса машинасидан фойдаланиши кераклигини эслатди. 

Давлат реестрига киритилмаган, касса чекларида маҳсулотлар ягона электрон миллий каталоги идентификациялаш кодлари акс эттирилмайдиган, шунингдек, штрих-кодлар ва рақамли маркировка белгиларини эркин ўқиш ҳамда аниқлаш қурилмаларини улаш имкониятига эга бўлмаган онлайн НКМ ва виртуал кассалардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.  

Ш.Маматуропова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ хизмати ходимлари маълум бир назорат касса машинасидан фойдаланишни талаб қилишга ҳақли эмас