Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда “Бес тобе” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди.

Фуқаро У.М. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, ҳайдовчи жами 690 дона “Қаратау” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини Қўнғирот туманига ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланди.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

Довуд Абибуллаев,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қалбаки алкоголь маҳсулотлари аниқланди