-

13 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов ва Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директори Элдор Ариповнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Бош котиби ўринбосари –Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронков билан учрашуви бўлиб ўтди, деб СМТИ хабар бермоқда.

БМТнинг юқори даражали вакили қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Марказий Осиёдаги минтақавий экспертлар Кенгашининг биринчи йиғилишида қатнашиш учун Ўзбекистонга келди.

Томонлар Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар, бўлажак тадбир юзасидан фикр алмашдилар, СМТИ ва БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини кўриб чиқдилар.

Владимир Воронков Президент Шавкат Мирзиёевга БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси билан мунтазам мулоқотни қўллаб-қувватлаётгани ва алоҳида эътибори учун самимий миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон кейинги йилларда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари бўйича БМТнинг ихтисослашган тузилмалари билан фаол ҳамкорлик қилиб келаётгани, бу борадаги фундаментал универсал ҳуқуқий ҳужжатларнинг иштирокчиси экани таъкидланди.

Тадбир қатнашчилари илк бор ўтказилаётган, қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Марказий Осиё минтақавий экспертлар Кенгашининг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратдилар. Ушбу йиғилиш Марказий Осиё давлатларининг бирлашуви юқори даражага чиққанидан ва минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда умумий масъулиятни биргаликда зиммасига олишга тайёрлигидан далолат эканлиги қайд этилди.

Тадбир якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва БМТ террорчиликка қарши кураш бошқармаси ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик бўйича «Йўл харитаси» қабул қилиниши таъкидланди. Ушбу ҳужжат икки томонлама амалий ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш имконини беради.

«Йўл харитаси» қўшма тренинглар, конференциялар ташкил этиш, шунингдек, террорчилик таҳдидларига қарши курашишнинг барча жиҳатлари бўйича Ўзбекистон томонига техник, маслаҳат ва молиявий ёрдам кўрсатишни назарда тутади.

Учрашув якунида суҳбатдошлар ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини топишга қаратилган мулоқотни давом эттиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Ўзбекистоннинг терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайди